Кавалерия бўлинмалари мутахассислари учун от спорти бўйича ўқув-машғулот йиғини бўлиб ўтди. // Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари давомида жамоат тартиби ишончли таъминланмоқда. // “Ўткир тиғ–2025” халқаро снайперлар мусобақасида Ўзбекистон Миллий гвардияси ғолибликни қўлга киритди. // Миллий гвардия бўлинмаларининг жанговар салоҳияти, шахсий таркибнинг жисмоний ва маънавий тайёргарлигини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар. // “Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги” чемпионлар лигаси халқаро турнири ва “Қўл жанги спорт мажмуаси” биносининг очилиш маросими ўтказилди. // Хитойда бўлиб ўтган “Ўткир тиғ–2025” халқаро снайперлар мусобақасида Ўзбекистон Миллий гвардияси 1-ўринни эгаллади // Миллий гвардия бўлинмаларининг жанговар салоҳияти, шахсий таркибнинг жисмоний ва маънавий тайёргарлигини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар давом эттирилмоқда. // "Долзарб 90 кун" лойиҳаси доирасида Миллий гвардия томонидан ватанпарварлик ва спорт тадбирлари ташкил этилмоқда // Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида таҳсил олган навбатдаги битирувчиларга сертификатлар топширилди. // Миллий гвардия ва бошқа куч тузилмалари ҳамкорлигида махсус тактик-ўқув машғулоти ўтказилди. // Савдо мажмуалари ва бозорларда жамоат тартиби ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳамкорликда профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда. // Куч тузилмалари ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйинининг вилоят босқичи ўтказилди. //  Хоразмда Миллий гвардия ва бошқа куч тузилмалари ҳамкорлигида махсус тактик-ўқув машғулоти ўтказилди // Президент Шавкат Мирзиёев раислигида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, инфратузилмасини яхшилаш ва тирбандликларни камайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши (https://president.uz/uz/lists/view/8310) ўтказилди / / Янги Ўзбекистон тараққиёти йўлида, Қуролли Кучларимизнинг жанговар салоҳияти, ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний ва маънавий тайёргарлиги муҳим пойдевордир (https://milliygvardiya.uz/uz/news/qurolli-kuchlarimizning-jangovar-salohiyati-harbiy-xizmatchilarning-jismoniy-va-manaviy-tayyorgarligi-muhim-poydevordir) / / Куч тузилмалари ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйинининг вилоят босқичи ўтказилди (https://milliygvardiya.uz/uz/news/kuch-tuzilmalari-rtasida-zakovat-intellektual-jinining-vilojat-bosichi-tkazildi) / / Халқаро мусобақаларда ғолиб бўлган гвардиячи қизлар муносиб рағбатлантирилди / /   Давлатимиз раҳбари Бокудаги Ғалаба боғида Озарбайжон фидойиларини хотирлади (https://t.me/shmirziyoyev/28198) / / "Сўраган эдингиз" дастурининг навбатдаги сонида жазирама кунлари амал қилиниши лозим бўлган тавсияларга риоя этиш ҳамда иссиқ уришидан сақланиш бўйича саволларга Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси Тиббиёт хизмати бошлиғи жавоб берди / / Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Бокуга келди (https://t.me/shmirziyoyev/28124) / / Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги битирув тадбири бўлиб ўтди / /   Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб ўтган кураш бўйича “Миллий гвардия биринчилиги” якунланди ва ғолиблар аниқланди. // “Ўта муҳим ва тоифаланган объектлар хавфсизлиги тизимини техник таъминлаш: муаммо ва ечимлар” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди. // Оталиққа олинган ёшлар учун Ғалаба боғида барпо этилган “Хотира нури” композицияси ва “Миллат фидойилари” хиёбонига саёҳат ташкиллаштирилди // “Ҳарбий оилалар билан ишлашнинг ўзига хос модуллари, индикаторлари ва шарқона мотивлари” мавзусидаги ўқув йиғини ўтказилди. // Миллий гвардия ва Буюк Британия Қироллик полки ҳарбий оркестрлари жамоаларининг ижодий учрашуви бўлиб ўтди. // "Регби-15" спорт тури бўйича Ўзбекистон чемпионатида Миллий гвардия жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллади // “Ёш гвардиячилар” ҳарбий спорт мусобақасининг Тошкент шаҳар, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят босқичлари ўтказилмоқда. / /Муддатли ҳарбий хизматчилар билан ўқ отиш ва махсус тайёргарлик машғулотлари олиб борилмоқда. / / Миллий гвардия тизимида маънавий – маърифий ишларни ташкил этишни янги босқичга кўтаришга қаратилган ўқув семинари ўтказилди. / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетида учувчисиз учиш аппаратлари мутахассисларини тайёрлаш бўйича навбатдаги ўқув йиғини якунланди. / / Миллий гвардия тизимларида муддатли ҳарбий хизматни ўташга бел боғлаган ёш аскарлар Ватанга қасамёд қилишди. / / Миллий гвардия фаолиятига доир 2025 йил учун белгилаб олинган устувор вазифалар ижросига қаратилган навбатдаги кенгайтирилган Ҳайъат йиғилиши ўтказилди. / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети Кинология хизмати жамоаси “Ўзбекистон сҳемпионати – 2025” кўргазмасида турли номинациялар бўйича фахрли 1-ўринни қўлга киритди / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш  жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди  / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Oliy Majlis Senatining qo'mita raisi va Milliy gvardiya Jamoat xavfsizligi universiteti dotsentlari ishtirokidagi ochiq muloqot / /    Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони  / / Аввал хабар берганимиздек, Давлатимиз раҳбарининг Оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураевнинг навбатдаги манзилли учрашуви паракамондан отиш спортчилари билан бўлиб ўтди. //  Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар давом эттирилмоқда  / / Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди / / 14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун / / Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев бошчилигида олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Миллий гвардия фаолиятига оид Қонун, қарор ва фармойишлар ҳақида / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети курсантларининг назарий билимлари Дуал таълим асосида мустаҳкамланмоқда / / Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига экскурсия ташкил қилинди / / Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб Қарор талаблари юзасидан маҳаллалар, жамоат жойлари ва яшаш хонадонларида хавфсиз муҳит яратиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига замонавий рақамли технологиялар ва техник воситалар кенг жорий этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган, Умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг таълим-тарбияси ва уларни давоматини яхшилаш борасидаги устувор вазифалар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Миллий гвардиянинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги Қарорни имзолади / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига 2025/2026-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари курсантлар сафига ўқишга қабул қилиш жараёни бошланди / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида Миллий гвардия ва "Маҳалла еттилиги" ҳамкорлигидаги профилактик тарғибот тадбирлари давом этмоқда / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида хонадон ва объектларни техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозлаш ва маҳалла еттилиги билан ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди / / Миллий гвардия тизимида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида бўлиб ўтган инглиз тили викторинасининг ғолиблари аниқланди  / / Президент Шавкат Мирзиёев “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилининг давлат дастури лойиҳаси юзасидан йиғилиш ўтказди 

Ўз O'z Ру En

Ўзбекистон функционал кўпкураш Федерацияси 3 ёшга тўлди!

Миллий гвардия қўмондонлиги ва шахсий таркиби Федерациясининг уч йиллиги муносабати билан спортчилар ва мураббийларини самимий муборакбод этиб, муваффақият ва ғалабалар тилайди!
Федерациянинг шаклланиши ва ривожланишига мазкур Федерация раисининг биринчи ўринбосари катта лейтенант Л.Темаеванинг ҳиссаси катта. Енгил атлетика бўйича спорт усталигига номзод, кўп карра медаль совриндори, функционал кўпкураш бўйича мураббий ва спортчи Любовь Авлиевна 2018 йилда КроссФитга қизиқа бошлаган. У функционал кўпкураш бўйича биринчи ўқув қўлланмаси муаллифи, ҳарбий хизматчи ҳамда ходимлар учун функционал кўпкураш дастури бўйича услубий қўлланма яратувчиси.
Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник M.Ғаниев раислигида Федерация яратилган йилнинг биринчи ойлариданоқ йирик мусобақалар ўтказилиши бошланди. Мамлакатимизнинг бир қатор етакчи спорт ташкилотлари билан шартнома ва меморандумлар имзоланди.
Хусусан, 2021 йилнинг ноябрь ойидаёқ функционал кўпкураш Федерацияси томонидан болалар ва катталар учун спорт секциялари очилди. Шу билан бирга, мураббий ва спортчилар ногирон ва руҳий касалликларга чалинган болалар, шунингдек Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг спорт билан шуғулланишлари учун шарт-шароитлар яратилди.
Шу кунгача Тошкент шаҳрининг ўзида 20 та янги спорт секциялари очилди. Мазкур спорт тури билан спортчи ва ҳаваскорлар ҳудудлардаги спорт клубларида фаол шуғулланиб келишмоқда. Қувонарлиси шундаки, функционал кўпкураш маҳаллий ёшлар ўртасида ҳам кенг оммалашмоқда.
2022 йилнинг апрель ойидан бошлаб 5 нафар имконияти чекланган болалар профессионал спортга тайёрланди. Ҳозирда эса улар Миллий Паралимпия терма жамоаси аъзолари ҳисобланишади, шунингдек 20 дан ортиқ болалар футбол, таэквандо ва велоспорт каби спорт турлари бўйича ўқитилди.
Федерация томонидан Ўзбекистонда 10 та халқаро турнир ташкил этилди ва ўтказилди. Кўпкураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси халқаро майдонда ўзини кўрсатиб, олтин ва кумуш медалларга эга бўлди ва бугунги кунда спортчилар сони ортиб бормоқда. Ҳозирда ҳаваскорлар тоифасида 50 га яқин спортчилар, профессионал тоифада эса 20 нафар спортчилар мавжуд. Тошкент шаҳрида 15 нафар, Самарқандда 10 нафар мураббий малака оширди ва тайёрланди.
Федерация жорий йилнинг 17-19 май кунлари Осиё чемпионатига мезбонлик қилиш каби ютуқни қўлга киритганидан албатта фахрланамиз.
Федерациянинг мақсадли дастурида кўрсатилганидек, соғлом турмуш тарзи ва умуминсоний қадриятларни тарғиб қилиш, ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясини яхшилаш, фуқаролар саломатлигини мустаҳкамлаш, аҳоли ўртасида функционал кўпкурашни оммалаштириш, шунингдек, ушбу соҳада хорижий давлатлар билан халқаро алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш бўйича кўп ишлар амалга оширилмоқда.
Функционал кўпкурашнинг пайдо бўлиш тарихи жудаям қизиқарли, дастлаб, у 80-90-йилларда умумий жисмоний тарбия тизимида ишлаб чиқилиб, жорий қилинган. У ҳарбий хизматчилар, мактаб ўқувчилари ва университет талабалари ўртасида жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш, шунингдек, спортчиларнинг мусобақаларга тайёргарлигини янада мустаҳкамлаш мақсадида фойдаланилган.
2000 йилда Грег Глассман ва унинг рафиқаси Лаурен Дженай КроссФит (инглизча кросс - "кесиб ўтмоқ", “фитнес” - "фитнесс")га асос солди, бу оғир атлетика, сакраш элементлари билан интенсив интервалли машғулотлар, пауэрлифтинг (спортчи учун энг оғир бўлган оғирлик қаршилигини енгиш), югуриш, гимнастика, оғирликни кўтариш ва бошқа спорт машғулотларини ўз ичига олади.
Мамлакатимизда ушбу спорт тури 2021 йил 23 август ойида Функционал кўпкураш сифатида расман рўйхатга олинди.
Янги спорт тури нафақат ёшлар орасида, балки аҳолининг барча қатламлари орасида тез оммалашиб бормоқда. Масалан, 35+ ёш тоифасида спортчилар сони ортиб, бугунги кунда улар сони 20 нафарга етди.

Ўзбекистон кўпкураш Федерацияси спортчи ва мураббийлари келажакда халқаро ва Олимпиа ўйинларида юқори натижаларга эришиб, мамлакатимиз байроғини кўкларга кўтарилишига ўз ҳиссаларини қўшишларига Миллий гвардия қўмондонлиги ишонч билдиради ва бу борада уларга улкан зафарлар тилаб қолади.

Text to speech