Миллий гвардия шахсий таркибининг жанговар салоҳияти, гвардиячиларнинг жисмоний ва маънавий тайёргарлигини ўрганиш ва такомиллаштиришга қаратилган манзилли ишлар қўмондон томонидан давом эттирилмоқда.
Миллий гвардия бўлинмаларининг жанговар салоҳияти, гвардиячиларнинг жисмоний ва маънавий тайёргарлигини мустаҳкамлашга қаратилган манзилли ишлар Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев томонидан давом эттирилмоқда.
Шу каби навбатдаги ўрганиш ишлари Фарғона вилоятидаги 82318 сонли ҳарбий қисмда олиб борилиб, ҳар қандай хавф-хатарларни олдини олиш ва бартараф этиш борасида махсус отрядларнинг жанговар ва махсус тайёргарлиги, хусусан шаҳар шароитидаги ностандарт вазиятларда гвардиячиларнинг тўғри ва ишончли ҳаракатлари кўздан кечирилди.
Тадбир давомида Миллий гвардия қўмондони томонидан дунё ва минтақамизда юз бераётган ижтимоий ва ҳарбий сиёсий вазиятлар таҳлил қилинган ҳолда қатор мисоллар келтирилиб, амалий машғулотларни ҳақиқий ҳолатга яқинлаштирилган шароитларда ҳамкор вазирликлар билан биргаликда олиб борилишини янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, бўлинмаларнинг ўзига хос вазифаларидан келиб чиққан ҳолда бошқарув тизимининг замонавий усуллари жаҳон тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириб борилишига оид вазифалар белгилаб берилди.
Тадбир сўнгида, Миллий гвардия қўмондони томонидан видео-селектор тарзидаги йиғилиш ўтказилиб, унда Миллий гвардия қўмондони ўринбосарлари, таркибий ва ҳудудий бошқарма бошлиқлари, шунингдек таклиф қилинган соҳага оид масъул раҳбарлар ҳамда сержантлар таркиби иштирок этишди.
Унда ўтган олти ой якуни бўйича ўтказилган ҳайъат йиғилишида белгилаб берилган муҳим вазифалар ва уларнинг амалий ижроси ҳамда қўмондонлик томонидан манзилли ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар вилоятлар кесимида таҳлилий ва танқидий муҳокама қилиниб, келгусида амалга ошириладиган ишлар юзасидан ижро муддатлари белгиланган ҳолда тегишлилиги бўйича топшириқлар берилди.