Миллий гвардия тизимида маънавий – маърифий ишларни ташкил этишни янги босқичга кўтаришга қаратилган ўқув семинари ўтказилди
Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан Жамоат хавфсизлиги университетида 2025-2026 ўқув йилида замонавий педагогик технология асосида дарсларни ташкил этиш орқали маънавий–маърифий тайёргарлик машғулотларини ташкил этиш тартиби ва машғулотлар самарадорлигини ошириш борасидаги вазифаларни белгилашга қаратилган ҳудудий бошқармалар, таълим муассасалари ва ҳарбий қисмлари билан видеоконференц алоқа кўринишида семинар ташкил этилди.
Семинарда Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник С.Мамаюсупов, Республика маънавият – маърифат маркази раҳбари О.Ҳасановлар иштирок этишиб, янги ўқув йилида эътибор қаратилиши лозим бўлган масалаларга алоҳида тўхталиб ўтишди. Олиб бориладиган машғулотларнинг интерактив ва профайлинг усулида ўтказилиши таъкидланди.
Шунингдек, сунъий интеллектнинг ижобий жиҳатларидан фойдаланган ҳолда видео қўлланмалардан унумли фойдаланиш тавсия этилди.