Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети Кинология хизмати жамоаси мамлакатимиз куч тузилмалари ҳамда бошқа кинологлар клублари аъзолари ўртасида бўлиб ўтган “Ўзбекистон чемпионати – 2025” кўргазмасида турли номинациялар бўйича фахрли 1-ўринни қўлга киритди
Жониворга меҳр – табиатга бўлган меҳр ифодасидир. Бундай муносабат мусобақа майдонларида қизғин ва қизиқарли бахсларга асос бўлади. Куни кеча пойтахтимиздаги Юнусобод туман мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ана шундай ажойиб мусобақага мезбонлик қилди.
Бир неча йилдирки, апрель ойининг сўнгги 10 кунлигида Ўзбекистон Республикаси мудофаага кўмаклашувчи “Vatanparvar” ташкилоти халқаро кинологлар иттифоқи томонидан зотдор итлар кўргазмаси ўтказиб келинмоқда. Жорий йилда ҳам анъанага мувофиқ “Chempionat O`zbekiston – 2025” кўргазмаси ўтказилди. Қуролли кучларимизнинг барча тузилмалари кинологлари ва кинологлар клублари аъзолари бўлган фуқаролар ҳам иштирок этган мазкур мусобақага халқаро экспертлар ҳам таклиф этилган бўлиб, иштирокчиларнинг ҳар бир қадамини муносиб баҳолаб бордилар. Ақлли жониворларни кўпайтириш, улар билан шуғулланиш Айниқса, тадбир ўтказиш учун танланган майдон имкониятлари, унинг жиҳозланиши барча иштирокчилар олқишини олди. Якуний натижаларга кўра 150дан ортиқ зотдор итлар иштирокида ўтказилган ушбу мусобақада Жамоат хавфсизлиги университети кинология хизмати жамоаси итларининг ташқи кўриниши, сифати, топшириқларни аниқ бажаришлари каби номинацияларда нуфузли ҳакамлар томонидан юқори баҳоланиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритди. Бу ютуқ бежиз эмас. Жамоат хавфсизлиги университетида хизмат итлари наслчилик питомниги ташкил этилган.
Хусусан, 2024 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари кинология бўлинмаларининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, вазирлик ва идораларнинг кинология бўлинмаларини фаолиятини такомиллаштириш ва кинологларни малакасини ошириш кинология соҳасини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди” - дея қайд этилган. Жамоат хавфсизлиги университети вакилларининг улкан зафар қучишларида жамоа аъзоларидан кичик сержант Анвар Ҳусанов, кичик сержант Сарвар Шеннаев, ва Равшан Қувондиқов, шартнома бўйича оддий аскар Дилшод Эргашевларнинг хизмат итлари билан мунтазам ишлашлари ўз самарасини берди. Энг яхши парвариш қилинган тўрт оёқли содиқ дўстлар ва уларнинг эгалари кўргазма сўнггида ҳамкор ташкилотлар томонидан кубок, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.