Ўз O'z Ру En

ҚЎЛ ЖАНГИ МАҲОРАТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БОРАСИДА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги томонидан ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги ва ўз-ўзини ҳимоя қилиш кўникмаларини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу нуқтаи назардан, халқаро тажриба асосида, хорижлик ҳамкорлар билан биргаликда  Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг махсус ва жисмоний тайёргарлигини такомиллаштиришга қаратилган тадбирлар мунтазам ташкил этилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 13 - 20 сентябрь  кунлари Тошкент шаҳрида Беларусь Республикаси ПТК Батикан спорт клуби вакиллари иштирокида Филиппин амалий жанговар тизимининг "Пекити Тирсия Кали" турини ўрганиш бўйича спорт тадбирлари бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида ўқув-семинар ташкил этилиб, ушбу жанговар тизимнинг асосий методлари ҳамда мазкур йўналишдаги ўқувларнинг илғор усулларини ўрганиш ва қўллаш бўйича маҳорат дарси ўтказилди.

Ўқув-семинар якунида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони, генерал-майор Р.Джураев "ПТК Ватикан" спорт клуби вакиллари билан учрашди ва "Пекити Тирсия Кали"Жаҳон ташкилоти билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув анъанавий тарзда, илиқ ва дўстона муҳитда бўлиб ўтди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech