“Ёш гвардиячилар” ҳарбий спорт мусобақасининг Тошкент шаҳар, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят босқичлари ўтказилмоқда. / /Муддатли ҳарбий хизматчилар билан ўқ отиш ва махсус тайёргарлик машғулотлари олиб борилмоқда. / / Миллий гвардия тизимида маънавий – маърифий ишларни ташкил этишни янги босқичга кўтаришга қаратилган ўқув семинари ўтказилди. / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетида учувчисиз учиш аппаратлари мутахассисларини тайёрлаш бўйича навбатдаги ўқув йиғини якунланди. / / Миллий гвардия тизимларида муддатли ҳарбий хизматни ўташга бел боғлаган ёш аскарлар Ватанга қасамёд қилишди. / / Миллий гвардия фаолиятига доир 2025 йил учун белгилаб олинган устувор вазифалар ижросига қаратилган навбатдаги кенгайтирилган Ҳайъат йиғилиши ўтказилди. / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети Кинология хизмати жамоаси “Ўзбекистон сҳемпионати – 2025” кўргазмасида турли номинациялар бўйича фахрли 1-ўринни қўлга киритди / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш  жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди  / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Oliy Majlis Senatining qo'mita raisi va Milliy gvardiya Jamoat xavfsizligi universiteti dotsentlari ishtirokidagi ochiq muloqot / /    Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони  / / Аввал хабар берганимиздек, Давлатимиз раҳбарининг Оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураевнинг навбатдаги манзилли учрашуви паракамондан отиш спортчилари билан бўлиб ўтди. //  Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар давом эттирилмоқда  / / Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди / / 14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун / / Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев бошчилигида олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Миллий гвардия фаолиятига оид Қонун, қарор ва фармойишлар ҳақида / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети курсантларининг назарий билимлари Дуал таълим асосида мустаҳкамланмоқда / / Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига экскурсия ташкил қилинди / / Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб Қарор талаблари юзасидан маҳаллалар, жамоат жойлари ва яшаш хонадонларида хавфсиз муҳит яратиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига замонавий рақамли технологиялар ва техник воситалар кенг жорий этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган, Умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг таълим-тарбияси ва уларни давоматини яхшилаш борасидаги устувор вазифалар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Миллий гвардиянинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги Қарорни имзолади / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига 2025/2026-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари курсантлар сафига ўқишга қабул қилиш жараёни бошланди / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида Миллий гвардия ва "Маҳалла еттилиги" ҳамкорлигидаги профилактик тарғибот тадбирлари давом этмоқда / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида хонадон ва объектларни техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозлаш ва маҳалла еттилиги билан ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди / / Миллий гвардия тизимида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида бўлиб ўтган инглиз тили викторинасининг ғолиблари аниқланди  / / Президент Шавкат Мирзиёев “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилининг давлат дастури лойиҳаси юзасидан йиғилиш ўтказди 

Ўз O'z Ру En

Ўзбекистонда жанг санъатлари ва ўзини-ўзи ҳимоя қилиш тизимини ривожлантиришнинг янги босқичига қадам қўйилди: жорий йилнинг 24 май куни Миллий гвардия ҳомийлигидаги "Pekiti tirsia kali" федерацияси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилиб, 20306-сонли гувоҳнома тақдим этилди.

"Pekiti tirsia kali" ҳақида асосий маълумотлар:

"Pekiti tirsia kali" Филиппиннинг анъанавий жанг санъати бўлиб, у совуқ қуроллар, таёқлар ва қуролсиз жанг элементларини, шунингдек кураш ва қўл жанги усулларини ўзида мужассам  этади. Ушбу тизим рақибни зарарсизлантириш ва қуролсизлантиришнинг самарали усули сифатида эътироф этилган бўлиб, минимал зарар етказган ҳолда амалга оширилади ва Европа ҳамда АҚШнинг ҳарбий ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмаларида, жумладан махсус бўлинмаларда кенг қўлланилади.

Бир асрдан ортиқ тарихга эга бўлган ушбу жанг санъати 2025 йилда ўзининг 128 йиллигини нишонламоқда. Унга Grand Tuhon Leo Tortal Gaje Jr.  раҳбарлик қилади. 2003 йилда у АҚШ, Канада, Европа ва Филиппинда вакиллари мавжуд бўлган Pekiti tirsia Глобал халқаро ташкилотига асос солган. Филиппинда ушбу федерацияга иккинчи Maginoo-Mandala Rommel Tortal раҳбарлик қилади.
Мамлакатимизда мазкур Федерациянинг ташкил этилиши куч тузилмалари ҳарбий хизматчи ва ходимларининг жисмоний ва тактик тайёргарлигини такомиллаштириб боришда, шунингдек ўзини-ўзи ҳимоя қилиш усулларини пухта эгаллаш истагида бўлган фуқаролар учун ҳам муҳим аҳамият касб этади. Унинг фаолият йўналишларидан бири ёш йигит-қизларга ўзини-ўзи ҳимоя қилиш ва фавқулодда вазиятларда ҳимояланиш усулларини ўргатишдан иборат.

Ўзбекистонда ривожланиш:

Федерациянинг давлат рўйхатидан ўтказилиши мамлакатда ушбу жанг санъатининг ривожланишга ҳуқуқий асос ва мантиқий қадам бўлди. 2023 йил феврал ойида Роммел Торталнинг Ўзбекистонга биринчи ташрифи бўлиб ўтиб, икки ҳафта давомида Филиппин Халқаро федерацияси раҳбари томонидан Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари билан ўтказилган машғулотлар мобайнида уларнинг жисмоний ва спорт тайёргарлик даражаси юқори баҳоланди. Шунингдек, тизим раҳбарияти ва шахсий таркибининг "Pekiti tirsia kali"ни ўрганиш ниятлари жиддийлигига ишонч ҳосил қилган Rommel Tortal жанг санъатининг ушбу турини ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича узоқ муддатли режаларни тинглаб, Миллий гвардияга "Pekiti tirsia kali" мактабини очиш учун расмий рухсатнома беришга қарор қилди ва унга Ўзбекистонда “PTK Бантай” ("Жангчи") спорт клуби номини берди. Ўша йилнинг ўзида 29 март куни эса Миллий гвардиянинг Ихтисослаштирилган ўқув маркази  негизида Марказий Осиё минтақасидаги биринчи ва ягона "Pekiti tirsia kali" мактаби ўз фаолиятини бошлади. Бу ерда куч тузилмалари ҳарбий хизматчилари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари  тайёргарликдан ўтишди.
Бу эса "Pekiti tirsia kali" ни миллий тактик тайёргарлик ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш тизимига янада тадбиқ этиш учун мустаҳкам пойдевор бўлди.
Алоҳида таъкидлаш жоизки, дастлабки босқичда Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларини ўқитишда,  Беларус Ички ишлар вазирининг ўринбосари — Ички қўшинлар қўмондони генерал-майор Н. Карпенков ташаббуси билан  «PTK Батикан» спорт клуби раҳбари Эдуард Швидченко бошчилигидаги инструкторлар  яқиндан ёрдам кўрсатиб, машғулотлар олиб боришди.   

 Федерациянинг асосий мақсад ва вазифалари:

  • Куч тузилмалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар орасида "Pekiti tirsia kali" ни амалий жанг санъати сифатида оммалаштириш ва ривожлантириш;
  • Куч тузилмалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларда малакали инструкторларни тайёрлаш;
  • Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси махсус бўлинмалари ҳамда Марказий Осиё минтақасидаги бошқа мамлакатлар ҳарбий хизматчилари иштирокида мусобақалар ва тренинглар ташкил этиш.

Ҳозирда Федерациянинг расмий веб-сайтини яратиш ва ташкилий масалалар юзасидан ишлар олиб борилмоқда. Амалга оширилган ишлар борасида алоҳида маълумотлар бериб борамиз.

 

 

Text to speech