БАЙРАМОНА РУХДА ЎТГАН СПОРТ ТАДБИРИ
“8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан Самарқанд вилоятида “Динамо” жисмоний тарбия спорт жамияти томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида хизмат қилаётган аёл ходималар ўртасида спортнинг “Кўпкураш” тури бўйича “Динамо” кўчма кубоги биринчилиги мусобақаси ташкил этилди.
Унда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, “Динамо” ЖТСЖ кенгаши, Миллий гвардия ва Ички ишлар бошқармалари мутасадди раҳбарлари иштирок этдиб, мусобақа аввалида барча иштирокчиларни байрам билан муборакбод этган ҳолда уларга омад ва зафарлар тиладилар.
Мусобақанинг кириш қисмида Миллий гвардия аёл ҳарбий хизматчилари томонидан тайёрланган кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.
Беллашувда Миллий гвардия, Божхона хизмати, Давлат хавфсизлиги хизмати ва Ички ишлар бошқармаларнинг хотин қизларидан иборат жами 8 та жамоа мусобақа шартидаги ПМ тўппончасидан ўқ отиш, 1000 метрга югуриш, стол тенниси ҳамда бадментон турлари бўйича “Динамо” кўчма кубоги биринчилиги учун ўзаро куч синашишди.
Мусобақа натижаларига кўра умумжамоа ҳисобида 3 - ўрин Ички ишлар бошқармасига 2 - ўрин Давлат хавфсизлиги хизмати бошқармаси ва 1 - ўрин ва “Динамо” кўчма кубоги Миллий гвардия бошқармаси аёл ҳарбий хизматчиларига насиб этди.
Шунингдек, мусобақа ғолиблари ҳамда фаол иштирокчилар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.