ҲАРБИЙЛАР БИЛАН СУҲБАТ ВАТАНПАРВАРЛИК ТУЙҒУСИНИ ОШИРАДИ
Ёшларни баркамол инсон этиб камол топтириш, ҳарбий касбга қизиқтириш орқали уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармасида "Ҳарбий қисмда бир куним" шиори остида очиқ эшиклар куни ташкил этилди. Андижон вилояти Жалақудуқ туманида истиқомат қилувчи 250 нафар ёшлар жалб қилинган ушбу тадбирда ҳарбий хизматчиларнинг жанг саҳна кўринишлари ва қурол-аслаҳа кўргазмаси намойиш этилди. Келажакда ҳарбий бўлиш истагини билдирган кўплаб ўқувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Иштирокчилар ҳарбийлик касби масъулияти, вазифалари, Ватан олдидаги бурч ҳақида кўплаб маълумотга эга бўлдилар.