КИТОБ – ИЛМУ ЗАКОВАТ ХАЗИНАСИ
Китоб – қалбларни ёритувчи нур, тафаккурни бойитувчи хазина, камолот чўққиси ва маънавий комилликка етакловчи ҳамроҳ. Бугун мамлакатимизда ёшларни китобхонликка чорлаш, уларнинг китоб мутолаасига бўлган қизиқишларини янада ошириш ва шу орқали маънавий дунёсини бойитиш мақсадида китоб ўқиб, илм олиш бўйича кенг тарғибот ишлари амалга оширилмоқда. Хусусан Жиззах вилояти Миллий гвардия бошқармасида ҳам ҳарбий хизматчи ва ходимлар учун китоб ярмаркаси ташкил этилди.
Ярмаркада буюк ёзувчи ва шоирларнинг нодир асарлари билан бирга янги замонавий адабиёт намуналари тақдим этилди. 100 га яқин ҳарбий хизматчи ҳамда ходимлар ўзлари ва оила аъзолари учун маъқул келган асарларни харид қилдилар.