Фарғона минтақавий ўқув марказида тингловчиларни қасамёд қабул қилиш ва навбатдаги битирувчиларга тантанали равишда сертификатлар топшириш тадбири бўлиб ўтди. // Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтаётган Регби-7 халқаро турнири ўз ниҳоясига етди ва турнир давомида етакчилик қилиб келган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси жамоаси иккинчи ўринни эгаллади. // От пойгаси бўйича жаҳон чемпионати // Спортнинг "Ўқ отиш" тури бўйича Миллий гвардия биринчилиги баҳслари бўлиб ўтди // “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейлари ўртасида “Амир Темур авлодлари” идоралараро ҳарбий-спорт танловида Миллий гвардия “Темурбеклар мактаби” жамоаси ғолибликни қўлга киритди // Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг оила аъзолари ўртасида бўлиб ўтган «Янги Ўзбекистоннинг ибратли ҳарбийлар оиласи» кўрик-танлови Республика босқичи ғолиблари аниқланди // Волейбол бўйича миллий гвардия кубоги мусобақалари // Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги битирув тадбири ўтказилди // “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейлари ўқувчилари ўртасида “Амир Темур авлодлари” идоралараро ҳарбий-спорт танловига старт берилди // Сирдарё вилоятида Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг жанговар шайлиги ва ахлоқий-руҳий тайёргарлигини мустаҳкамлашга қаратилган ўқув машғулоти ўтказилди.// Миллий гвардия марказий девони бошқармалари ўртасида мини-футбол турнири ўтказилди. // Республикамиз бўйлаб Миллий гвардия ходимлари “Мен донорман” хайрия акциясида фаол иштирок этишмоқда иштирок этишди // Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг оила аъзолари иштирокида байрам тадбирлари // Ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари// Мактаб ўқувчиларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ҳарбий соҳага бўлган қизиқишларини оширишга қаратилган “Ҳарбий қисмда бир кун” лойиҳаси // Давлатимиз раҳбари топшириғи билан жойларда республика ишчи гуруҳи томонидан аҳолини ижтимоий қўллаб қувватлашга қаратилган манзилли ишлар давом эттирилмоқда. Мазкур ишчи гуруҳ таркибида бўлган Миллий гвардия қўмондони ўринбосари бошчилигидаги соҳага оид мутахассислар томонидан Самарқанд вилояти бўйлаб маҳаллалар кесимидаги зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. // Жорий йилнинг 2-4 май кунлари “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида бўлиб ўтган "Мудофаа соҳасида инновацион технологиялар" фестивалида Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети ҳарбий хизматчилари юқори натижаларни қўлга киритишди. // Миллий маданиятимиз ва тарихимизни ўрганиш-Ватанга бўлган муҳаббатимизни янада оширади// Аёл ҳарбий хизматчи ва ходималар ҳамда ёшлар иштирокида "Уч авлод учрашуви" бўлиб ўтди // «Ёш гвардиячи» ҳарбий-спорт мусобақаси // Умумий овқатланиш масканидаги бир гуруҳ шахсларнинг ўзаро жанжали «ташвиш» хабари орқали етиб келган Миллий гвардия ходимлари томонидан ўз вақтида бартараф этилди // Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида ҳамда барча ҳудудий бошқармаларда "Бурч, Садоқат, Жасорат" шиори остида янги 2024-2025 ўқув йилига бағишланган маънавият дарси бўлиб ўтди 

Ўз O'z Ру En

ҚАҲРАМОНЛАР ЁДИ МАНГУ БАРҲАЁТ

Сирдарё вилояти Сардоба қишлоғида техноген талофатни бартараф этиш вақтида Миллий Гвардия ҳарбий хизматчиси Суюнов Хазрат Караматович фидоийларча ҳалок бўлди. Унинг кўрсатган мардлиги ва жасурлиги юракларда мангу қолди.
Жорий йилнинг 5 май куни Хазрат Суюновнинг ўзи таълим олган Нурота тумани Чашма қишлоғидаги 10-сонли умумтаълим мактабида қаҳрамон йигит шарафига хотира кечаси ўтказилди.
Тадбирни Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқарма бошлиғи подполковник Б.Усмонов очиб берди. Шундан сўнг, сўзга чиққанлар марҳум ҳарбий хизматчининг хизмат бурчига содиқлиги, она ватанимиз ва халқимизга садоқати юракларда абадий қолишини, унинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида ўзи таълим олган мактабда хотира бурчаги ташкил қилингани ҳамда келажакда мактабда бюсти ўрнатилиб, хотираси, қаҳрамонлиги, ватанпарварлигини акс эттирувчи ишларни ташкил қилиш ҳақида айтиб ўтишди.
Мактаб ҳовлисида ҳарбий хизматчиларнинг жанговар кўргазмали чиқишлари ва ўқувчи ёшларнинг ўқиган шеърлари кўнгилларни жумбушга келтирди. Шунингдек, марҳум руҳига ҳурмат бажо келтириш мақсадида бир дақиқа сукут сақланиб, олий фазилатлари ёдга олинди.
Тадбир сўнгида мактабда хотира бурчагини ташкиллаштиришда яқиндан ёрдам берган туман ҳокимлиги, халқ таълими бўлими ва мактаб маъмуриятига ташаккурномалар тақдим этилиб, шундай фарзандни вояга етказиб, таълим-тарбия берган қаҳрамон йигитнинг падари бузруквори Каромат Шириновга Миллий Гвардия раҳбарияти ўз миннатдорчилигини билдирди.

Text to speech