Наманган вилоятида Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари учун сайёр қабул ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетида “Янги Ўзбекистоннинг ижтимоий ҳаётида хотин-қизлар мавқеини оширишга оид масалалар” мавзусида давра суҳбати ташкиллаштирилди / / Миллий гвардия тизимида ўтказилган “Довюрак жангчи” интенсив синовларида муваффақиятли иштирок этган ҳарбий хизматчиларни муносиб тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди ва унда кўкрак нишонлар ўз эгаларига топширилди // Тошкент вилоятида аҳолини, айниқса ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида ҳамкор вазирликлар томонидан меҳнат ярмаркаси ташкил этилди / / Республикамиз бўйлаб Миллий гвардия тизимида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб келаётган ҳарбий хизматчилар билан дала-ўқув майдонларида амалий ўқ отиш ҳамда тактик-тиббий тайёргарлик машғулотлари олиб борилди / / Жиззах вилоятида Миллий гвардия сафларида хизмат қилишга янги қабул қилинган ҳарбий хизматчиларнинг Ватанга ва Миллий гвардияга хизмат қилишлари тўғрисидаги қасамёдига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги концепциясига доир чора-тадбирлар / / 25 октябрь - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни! Ушбу сана муносабати билан барча Ички ишлар органлари ходимлари ҳамда фахрийларини Миллий гвардия қўмондонлиги ва шахсий таркиби номидан самимий муборакбод этамиз! / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “БРИКС плюс” форматидаги саммитда сўзлаган нутқи  / / Республикамиз бўйлаб Миллий гвардия тизимида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб келаётган ҳарбий хизматчилар билан дала-ўқув майдонларида амалий ўқ отиш ҳамда тактик-тиббий тайёргарлик машғулотлари олиб борилди / / Жиззах вилоятида Миллий гвардия сафларида хизмат қилишга янги қабул қилинган ҳарбий хизматчиларнинг Ватанга ва Миллий гвардияга хизмат қилишлари тўғрисидаги қасамёдига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди / /  “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ўртасида жиноятчиликни олдини олиш: муаммо ва ечимлар” мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди / / Билимлар-синовларда ва юқори жанговар шайлик ўқув машқларда тобланади. Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетининг юқори босқич курсантлари дала ўқув полигонларида амалий машғулотларни давом эттиришмоқда  / / Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасининг "Кузги дарахт экиш мавсуми" бошланди. Унда Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари томонидан ҳам ҳудудларда дарахт кўчатларини экиш ва уларни парваришлаш шунингдек, муҳофазасини таъминлаш ишлари ташкиллаштирилмоқда / / Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмалари ўртасида спортнинг самбо тури бўйича мусобақа ғолиблари аниқланди // Сайловларни ўтказишда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди / / Олмалиқ шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Тошкент вилояти ривожининг ҳозирги ҳолати ва келгуси вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди / / Миллий гвардия Болалар психологияси маркази 2 ёшда! / / Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жамоат хавфсизлиги университети ҳақида: кеча ва бугун! Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Вон До Ён билан Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураевнинг учрашуви бўлиб ўтди / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети Кинология марказининг хизмат итлари МДҲ давлатлари чемпиони номинациясини қўлга киритди  / / “Миллий гвардия қўшинларида жанговар ва махсус тайёргарлик бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, мавжуд муаммо ва таклифлар” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди  / / Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ўртасида “Довюрак жангчи” фарқловчи нишони учун интенсив синовлари бўлиб ўтди  / / Жиззах вилоятида Миллий гвардия тизимидаги мутахассис-кинологлар билан «Дог-биатлон», "Мина қидириш" ва «Антитеррор» каби йўналишлар бўйича “Энг яхши кинолог” спорт мусобақаси ўтказилди 

Ўз O'z Ру En

Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг оила аъзолари ўртасида бўлиб ўтган «Янги Ўзбекистоннинг ибратли ҳарбийлар оиласи» кўрик-танлови Республика босқичи ғолиблари аниқланди

Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида 15-май Халқаро оила куни муносабати билан, шу билан бирга, «Мустаҳкам оила – жамият таянчи» каби концептуал ғоялар негизида «Янги Ўзбекистоннинг ибратли ҳарбийлар оиласи» номли кўрик-танловининг республика босқичи ўтказилди.
Мазкур кўрик-танловда ҳарбий қисм ва муассасалар шахсий таркиби орасида ҳурмат қозонган, жамиятда инсонлар билан яхши муносабат ўрнатиб, фарзанд тарбияси масаласида ўрнак кўрсатган ҳамда ҳар томонлама ибратли ҳарбий оила бўла олган ҳарбий хизматчиларнинг оилалари иштирок этишди.
Кўрик-танловнинг республика босқичида камида ўн йиллик оилавий ҳаёт тажрибасига эга бўлган, ҳудудий танлов ғолиблари ўз кучларини синашди.
Иштирокчиларни баҳолаш учун ҳамкор ташкилот, жамғарма ҳамда муассасалар вакилларидан иборат ҳакамлар ҳайъати йиғилиб, оилаларни таништирув, саҳна кўриниши ва миллий анъаналар, шунингдек, урф-одатларни кўргазмали намойиш этиш шартлари бўйича қилган тайёргарликларини шаффоф тарзда баҳолаб борди.
Якуний натижалар аниқлангандан сўнг, танловнинг тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди.
Унда Миллий гвардия қўмондонлиги, ҳамкор ташкилот вакиллари иштирок этиб, ғолиблар эълон қилинди. Унга кўра, 3-ўринга Бухоро вилояти бошқармаси ҳарбий хизматчиси Ачиловлар оиласи муносиб деб топилган бўлса, 2-ўрин Миллий гвардия Тошкент вилояти Қибрай туманидаги ҳарбий қисм номидан иштирок этган Йўлдошевлар оиласига насиб этди, фахрли 1-ўрин бўлса, Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчиси Дўсмоновлар оиласига насиб этди.
Ғолиблар диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тантанали тақдирланди.
Бундан ташқари танлов иштирокчилари турли номинациялар бўйича ҳам рағбатлантирилди.
Якунда Миллий гвардия Маънавият ва маърифат маркази ашула ва рақс ансамбли хонандалари томонидан концерт дастури тақдим этилиб, барча янада кўтаринки кайфият улашди.
Бундай танловларни ўтказилишидан кўзланадиган асосий мақсад Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари онгида тарихимиз, миллий анъаналаримиз ва урф-одатларимизга чуқур ҳурмат ва эҳтиромни юксалтириш, ижодий ташаббускорликларини шакллантириб, улар орасида соғлом рақобат муҳитини қарор топтириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, оила институтини янада мустаҳкамлаш, амалга оширилган соҳага оид ишларни янги марраларга кўтаришдан иборат.

Text to speech