“Янги Ўзбекистон” боғида эрта тонгдан “Янги Нафас – Экиден” югуриш мусобақаси ўтказилмоқда. // Давлатимиз раҳбарининг ижтимоий соҳалар йўналишида белгилаб берилган устувор вазифаларнинг амалий ижроси  Миллий гвардия қўмондони назорати остида вилоятлар кесимидаги манзилли ишлар билан давом эттирилмоқда. // Бугунги кунда Миллий гвардия тизимида ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамиятга ижтимоийлашувини таъминлаш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда. // Тошкент шаҳар «Қўриқлаш» бошқармасида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида навбатдаги тадбир ташкил этилди. // Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармасида ўқувчи ёшлари иштирокида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди. Тадбирнинг иккинчи қисмида умумтаълим мактабларининг 9-11-синф ўқувчилари иштирокида "Уч авлод учрашуви" бўлиб ўтди. // Ўқувчилар ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси бошлиғи кубоги учун баҳслар секторлар кесимда босқимча-босқич давом этмоқда. // Ёш гвардиячилар ҳарбий-ватанпарварлик синфи очилди // Чиноз тумани Авғон маҳалласида жойлашган 26-сонли умумтаълим мактабида Миллий гвардия ташаббуси билан Мудофаа вазирлиги, Мактабгача ва мактаб бўлими ва ички ишлар бўлими ҳамкорлигида "Ёш гвардиячилар" синфи ташкил этилди. // Озарбайжон ички ишлар вазири ўринбосари – Ички қўшинлар қўмондони генерал-лейтенант Шаҳин Мамедовнинг Ўзбекистонга ташриф буюрди // Тоғ бағрида дам олувчиларнинг масъулияти // Ўзбекистон чемпионати мусобақасига тайёргарлик давом эттирилмоқда //Тошкент вилоятидаги дам олиш масканларида Миллий гвардия, ички ишлар ҳамда фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари томонидан фуқаролар хавфсизлиги таъминланмоқда //Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифаларнинг амалий ижроси юзасидан республикамиз бўйлаб тарбияси оғир ва кўмакка мухтож ёшлар билан, ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари ҳамда маҳалла еттилиги ҳамкорлигидаги манзилли ишлар амалга оширилмоқда // Миллий гвардия тизимларида муддатли ҳарбий хизмат ўташ учун чақиртирилган юртимиз ўғлонлари "Ватанга қасамёд" қабул қилишди. Шу муносабат билан республикамиз бўйлаб барча ҳарбий қисм ва бўлинмаларда ёш аскарлар ва уларнинг яқинлари иштирокидаги тантанали маросимлар бўлиб ўтди //  "Қўриқлаш" бош бошқармасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудларда кўчат экиш тадбирлари жадаллик билан давом эттирилмоқда // Ташвиш тугмаси орқали келиб тушган хабарга кўра, Хоразм вилояти қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан банкоматни ўмармоқчи бўлган шахс, воқеа жойида қўлга олинди // Наманганда ҳарбий хизматчи ва ходимлар, уларнинг оила аъзолари ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида югуриш марафони бўлиб ўтди // «Темурбеклар мактаби»: мардлик ва ватанпарварлик маскани //  Санитария ва экология соҳасидаги қонунбузарликлар тўғрисида маълумот олиш учун Telegram-бот ишга туширилди / / 1354 йилда санитария ва экология соҳасидаги қонунбузарликлар тўғрисида ҳисобот / / Миллий гвардия Ички ишлар бошқармаси билан биргаликда санитария ва экология соҳасидаги қонунбузарликларни аниқлаш бўйича рейдлар ўтказмоқда / / Миллий гвардия органлари томонидан кўриб чиқиладиган экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ маъмурий иш юритиш масалалари бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди // Мини-футбол ва камондан отиш бўйича мусобақаларнинг саралаш босқичида ғолиб бўлган ёшлар Миллий гвардия кубоги мусобақасида қатнашишади // Ижтимойи ҳимоя: ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди //Миллий гвардия органлари томонидан кўриб чиқиладиган экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ маъмурий иш юритиш масалалари бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди // Мини-футбол ва камондан отиш бўйича мусобақаларнинг саралаш босқичида ғолиб бўлган ёшлар Миллий гвардия кубоги мусобақасида қатнашишади // Ижтимойи ҳимоя: ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди //Тошкентда Опен ФС 35 аралаш яккакурашлар бўйича катта турнир бўлиб ўтди, унда Миллий гвардия ходими Азамат Нуфтиллаев чемпионлик камарини қўлга киритди / / «қалқон» жамоат гуруҳи («қалқон») ўз фаолиятини бошлади / / миллий гвардия тизимидаги аёл ҳарбий хизматчилар ва ходимлар ўртасида "Тўмарис издош" кўрик-танлови ўтказилди.) / / "Тарих мутахассиси", "ҳарбий қўшиқнинг энг яхши ижрочиси"танловларининг республика босқичи якунланди, Ҳарбий хизматчилар ва Қуролли кучлар ходимлари ўртасида" энг яхши ёш ёзувчи «ва» энг яхши ёш шоир " / / "халқлар дўстлиги" саройида жамоат тартибини сақлаш ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қўшма ўқув-тактик машғулотлар ўтказилди / /Нукусда ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди / / “Хавфсиз маҳалла-хавфсиз мамлакат!” профилактик тадбирлари доирасидаги жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган ҳамкорликдаги чора-тадбирлар давом этмоқда / / Жамоат хавфсизлиги Университетида курсантлар қасамёд қабул қилди / / Миллий гвардия тизимида устоз ва мураббийларга эҳтиром кўрсатилди //Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда Миллий гвардия ва Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамкорлигида “Хавфсиз ҳудуд” профилактик тадбирлари ўтказилмоқда 

Ўз O'z Ру En

Миллий гвардия “Қўриқлаш” хизмати ходими томонидан фирибгар қўлга олинди

Жорий йилнинг 4 апрел куни соат 16.15 да номаълум шахс “Қўриқлаш” бош бошқармасининг хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналарини қўриқлаш бўйича алоҳида батальонининг телефон рақамига қўнғироқ қилиб, навбатчи ходим билан боғланди. Нотаниш аёл ўзини шифокор деб таништирди ва қуйидагиларни айтди: “Қизингиз йўл-транспорт ҳодисасида жароҳат олди, уни даволаш учун жарроҳлик амалиётини ўтказиш лозим, сиз зудлик билан 20 минг АҚШ долларини топишингиз керак”. Қўнғироққа жавоб берган “Қўриқлаш” хизмати ходими фирибгарлар қўнғироқ қилаётганини дарҳол англаб, фирибгарни қўлга олиш мақсадида "қизини қутқариш учун" учрашишга ва пул беришга тайёрлигини айтди. Аёл Покистон элчихонаси яқинида учрашув тайинлади, лекин у пулни олиб кетиш учун ўзи келмаслигини, ўрнига “Руслан” исмли танишини юборишини айтди.
20 дақиқадан сўнг, “Руслан” хавфсизлик постининг расмий телефон рақамига қўнғироқ қилиб, жароҳатланган қизнинг отасини кутаётганини айтди. Фирибгар учрашув белгиланган жойда ходимлар томонидан қўлга олинди ва Яккасарой тумани ички ишлар бўлимига олиб борилди. Фуқаронинг шахси текширилганда, у аслида Чилонзор туманида яшовчи Самандар исмли 23 ёшли фуқаро эканлиги аниқланди.
Айни пайтда Тошкент шаҳар ИИББ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Суриштирув давомида унинг шериги аниқланади, шунингдек, бошқа шу каби жиноятларга алоқадорлиги текширилади.
Азиз юртдошлар! Агар бегоналар сизга қўнғироқ қилиб, оила аъзоларингиз ёки дўстларингиз билан бахтсиз ҳодиса юз бергани ва уларни қутқариш учун пул зарурлиги айтишса, шошилманг. Аввал, оилангиз ва дўстларингиз билан боғланинг ва уларнинг аҳволи ҳақида билиб олинг, сўнгра фирибгарлар ҳақида дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар беринг. Ҳушёр бўлинг, фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолманг.

Text to speech