МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ МИҚЁСИДА “БАХШИЧИЛИК САНЪАТИ” БЎЙИЧА КЎРИК ТАНЛОВ ЎТКАЗИЛАДИ
Ўзбек халқи фольклор санъатининг етакчи жанри бўлган бахшичиликни ҳарбий хизматчи, ходимлар ва ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш, уларнинг қалбида бахшичилик санъатига бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини камол топтириш, фольклор анъаналари ва қадриятларини сақлаш, ўрганиш, халқ оғзаки ижоди ёдгорликларини тарғиб этиш орқали ёшларни Она Юртга ва аждодлар меросига юксак садоқат руҳида тарбиялаш, шунингдек, бахшичилик санъатининг моҳир ижрочиларини аниқлаш ва муносиб рағбатлантириш мақсадида Миллий гвардия ҳудудий бошқармалари, алоҳида ҳарбий қисм ва таълим муассасалари ўртасида икки босқичда “Бахшичилик санъати” кўрик танлови ўтказилмоқда.
Барча ҳудудий бошқармаларда ушбу танловнинг саралаш босқичи ўтказилгач, жорий йилнинг февраль ойи якунида республика босқичи бахшилар юрти Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтади.
Мусобақа натижаларини кузатиб боринг.