Қўқондаги “Фаробий” савдо марказида фуқаровий ва хизмат қуроли сифатида муомалада бўлиши тақиқланган 300 та кастет борлиги аниқланди
Қўқондаги “Фаробий” савдо марказида фуқаровий ва хизмат қуроли сифатида муомалада бўлиши тақиқланган 300 та кастет борлиги аниқланди
Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари, Қўқон шаҳар ИИБ ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-профилактика тадбирлари чоғида “Фаробий” савдо мажмуаси дўконларидан бирида 300 дона жез кастетлар аниқланди. Қурол сифатида фойдаланиш учун махсус мослаштирилган ушбу буюмлар муомаласи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланади.
Ўз фаолиятини камар ва бошқа аксессуарлар сотиш сифатида рўйҳатдан ўтказган 2001 ймлда туғилган тадбиркор Н.И. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 185-3-моддаси (“Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаровий ва хизмат қуроли сифатида муомалада бўлиши тақиқланган ашёларнинг қонунга хилоф равишда муомалада бўлиши”) билан жавобгарлик назарда тутилган ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилди.