Пойтахтимизда Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан фирибгарлик учун қидирувда бўлган шахс қўлга олинди
Жорий йилнинг 2 июнь куни Олмазор туманидаги умумий овқатланиш шохобчаларидан бирида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан 168-модда (Фирибгарлик) нинг 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганлиги учун Ички ишлар органлари томонидан қидирувда бўлган шахс қўлга олинди.
Дастлабки суриштирув ишларида фуқаро 34 ёшли А.А. эканлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари Олмазор тумани ИИБ томонидан олиб борилмоқда.