Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган Регби-7  халқаро турнирида муносиб иштирок этиб, фахрли 2- ўринни қўлга киритган  Ўзбекистон Республикаси  Миллий гвардияси жамоаси спортчилари муносиб рағбатлантирилди // Ҳарбий спорт мусобақаси // Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида тизимдаги бир гуруҳ ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг фарзандларига имтиёзли тавсияномалар топширилди.// «Янги Ўзбекистоннинг ибратли ҳарбийлар оиласи» танлови // Фарғона минтақавий ўқув марказида тингловчиларни қасамёд қабул қилиш ва навбатдаги битирувчиларга тантанали равишда сертификатлар топшириш тадбири бўлиб ўтди. // Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтаётган Регби-7 халқаро турнири ўз ниҳоясига етди ва турнир давомида етакчилик қилиб келган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси жамоаси иккинчи ўринни эгаллади. // От пойгаси бўйича жаҳон чемпионати // Спортнинг "Ўқ отиш" тури бўйича Миллий гвардия биринчилиги баҳслари бўлиб ўтди // “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейлари ўртасида “Амир Темур авлодлари” идоралараро ҳарбий-спорт танловида Миллий гвардия “Темурбеклар мактаби” жамоаси ғолибликни қўлга киритди // Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг оила аъзолари ўртасида бўлиб ўтган «Янги Ўзбекистоннинг ибратли ҳарбийлар оиласи» кўрик-танлови Республика босқичи ғолиблари аниқланди // Волейбол бўйича миллий гвардия кубоги мусобақалари // Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги битирув тадбири ўтказилди // “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейлари ўқувчилари ўртасида “Амир Темур авлодлари” идоралараро ҳарбий-спорт танловига старт берилди // Сирдарё вилоятида Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг жанговар шайлиги ва ахлоқий-руҳий тайёргарлигини мустаҳкамлашга қаратилган ўқув машғулоти ўтказилди.// Миллий гвардия марказий девони бошқармалари ўртасида мини-футбол турнири ўтказилди. // Республикамиз бўйлаб Миллий гвардия ходимлари “Мен донорман” хайрия акциясида фаол иштирок этишмоқда иштирок этишди // Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг оила аъзолари иштирокида байрам тадбирлари // Ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари// Мактаб ўқувчиларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ҳарбий соҳага бўлган қизиқишларини оширишга қаратилган “Ҳарбий қисмда бир кун” лойиҳаси // Давлатимиз раҳбари топшириғи билан жойларда республика ишчи гуруҳи томонидан аҳолини ижтимоий қўллаб қувватлашга қаратилган манзилли ишлар давом эттирилмоқда. Мазкур ишчи гуруҳ таркибида бўлган Миллий гвардия қўмондони ўринбосари бошчилигидаги соҳага оид мутахассислар томонидан Самарқанд вилояти бўйлаб маҳаллалар кесимидаги зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. // Жорий йилнинг 2-4 май кунлари “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида бўлиб ўтган "Мудофаа соҳасида инновацион технологиялар" фестивалида Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети ҳарбий хизматчилари юқори натижаларни қўлга киритишди. // Миллий маданиятимиз ва тарихимизни ўрганиш-Ватанга бўлган муҳаббатимизни янада оширади// Аёл ҳарбий хизматчи ва ходималар ҳамда ёшлар иштирокида "Уч авлод учрашуви" бўлиб ўтди // «Ёш гвардиячи» ҳарбий-спорт мусобақаси // Умумий овқатланиш масканидаги бир гуруҳ шахсларнинг ўзаро жанжали «ташвиш» хабари орқали етиб келган Миллий гвардия ходимлари томонидан ўз вақтида бартараф этилди // Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида ҳамда барча ҳудудий бошқармаларда "Бурч, Садоқат, Жасорат" шиори остида янги 2024-2025 ўқув йилига бағишланган маънавият дарси бўлиб ўтди 

Ўз O'z Ру En

Миллий гвардия тиббиёт ходимлари ўртасида “Энг илғор фельдшер” кўрик-танлови ўтказилди

   2023 йилнинг 3-4 август кунлари   Миллий гвардия бўлинмаларида “Энг илғор фельдшер” кўрик-танловининг якуний босқичи ўтказилди.

   Ушбу кўрик танловни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад Миллий гвардия тизимида тиббиёт хизмати нуфузини ошириш, тиббиёт ходимлари орасида замонавий ҳарбий анъаналарни шакллантириш, ҳарбий хизматчи ва ходимлар орасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, ҳарбий хизматчилар ва ходимларни интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, тиббиёт ходимларининг махсус ва жанговар тайёргарлигини янада ошириш ва такомиллаштириш ҳамда тиббиёт ходимларининг касбий тайёргарлигини баҳолашдан иборат.

   Кўрик-танловнинг якуний босқичи умумназарий ва амалий қисмдан иборат бўлиб, танловнинг вилоят босқичларидан муваффаққиятли ўтиб келган 19 нафар ўрта тиббиёт ходимлари иштирок этиб “Энг илғор фельдшер” мақоми учун ўзаро беллашдилар.

   Жумладан, кўрик танловнинг умумназарий қисмида танлов иштирокчилари дастлаб Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Умумҳарбий Низомлари, маънавий-маърифий ва жанговор тайёргарлик бўйича ўтказилган машғулотларда олинган билимлар ва касбий билим савиясини аниқловчи саволлар асосида тузилган тест синовидан ўтдилар.

   Кўрик-танловнинг амалий қисми эса ҳарбий-тиббий тайёргарликдан меъёр бажариш, турли шошилинч ҳолатарда биринчи тиббий ёрдам
кўрсатиш сингари машғулотларни белгиланган муддатларда бажариш шартлари қўйилди.

   Тиббиёт ходимларининг жисмоний тайёргарлигини синовдан ўтказиш мақсадида эса,  100 метр ва 3 километрга югуриш, турникда тортиниш меъёрларини бажариш шартлари қўйилди.

   Эслатиб ўтамиз, кўрик-танлов якуний босқичининг ғолиб ва совриндорларига диплом ва қимматбаҳо совғаларни топшириш маросими ҳар йили республика миқёсида ўтказилиб келинадиган тиббиёт ходимлари касб байрами – “Тиббиёт ходимлари куни” да амалга оширилади.

Text to speech