Озарбайжон ички ишлар вазири ўринбосари – Ички қўшинлар қўмондони генерал-лейтенант Шаҳин Мамедовнинг Ўзбекистонга ташриф буюрди // Тоғ бағрида дам олувчиларнинг масъулияти // Ўзбекистон чемпионати мусобақасига тайёргарлик давом эттирилмоқда //Тошкент вилоятидаги дам олиш масканларида Миллий гвардия, ички ишлар ҳамда фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари томонидан фуқаролар хавфсизлиги таъминланмоқда //Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифаларнинг амалий ижроси юзасидан республикамиз бўйлаб тарбияси оғир ва кўмакка мухтож ёшлар билан, ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари ҳамда маҳалла еттилиги ҳамкорлигидаги манзилли ишлар амалга оширилмоқда // Миллий гвардия тизимларида муддатли ҳарбий хизмат ўташ учун чақиртирилган юртимиз ўғлонлари "Ватанга қасамёд" қабул қилишди. Шу муносабат билан республикамиз бўйлаб барча ҳарбий қисм ва бўлинмаларда ёш аскарлар ва уларнинг яқинлари иштирокидаги тантанали маросимлар бўлиб ўтди //  "Қўриқлаш" бош бошқармасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудларда кўчат экиш тадбирлари жадаллик билан давом эттирилмоқда // Ташвиш тугмаси орқали келиб тушган хабарга кўра, Хоразм вилояти қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан банкоматни ўмармоқчи бўлган шахс, воқеа жойида қўлга олинди // Наманганда ҳарбий хизматчи ва ходимлар, уларнинг оила аъзолари ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида югуриш марафони бўлиб ўтди // «Темурбеклар мактаби»: мардлик ва ватанпарварлик маскани //  Санитария ва экология соҳасидаги қонунбузарликлар тўғрисида маълумот олиш учун Telegram-бот ишга туширилди / / 1354 йилда санитария ва экология соҳасидаги қонунбузарликлар тўғрисида ҳисобот / / Миллий гвардия Ички ишлар бошқармаси билан биргаликда санитария ва экология соҳасидаги қонунбузарликларни аниқлаш бўйича рейдлар ўтказмоқда / / Миллий гвардия органлари томонидан кўриб чиқиладиган экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ маъмурий иш юритиш масалалари бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди // Мини-футбол ва камондан отиш бўйича мусобақаларнинг саралаш босқичида ғолиб бўлган ёшлар Миллий гвардия кубоги мусобақасида қатнашишади // Ижтимойи ҳимоя: ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди //Миллий гвардия органлари томонидан кўриб чиқиладиган экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ маъмурий иш юритиш масалалари бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди // Мини-футбол ва камондан отиш бўйича мусобақаларнинг саралаш босқичида ғолиб бўлган ёшлар Миллий гвардия кубоги мусобақасида қатнашишади // Ижтимойи ҳимоя: ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди //Тошкентда Опен ФС 35 аралаш яккакурашлар бўйича катта турнир бўлиб ўтди, унда Миллий гвардия ходими Азамат Нуфтиллаев чемпионлик камарини қўлга киритди / / «қалқон» жамоат гуруҳи («қалқон») ўз фаолиятини бошлади / / миллий гвардия тизимидаги аёл ҳарбий хизматчилар ва ходимлар ўртасида "Тўмарис издош" кўрик-танлови ўтказилди.) / / "Тарих мутахассиси", "ҳарбий қўшиқнинг энг яхши ижрочиси"танловларининг республика босқичи якунланди, Ҳарбий хизматчилар ва Қуролли кучлар ходимлари ўртасида" энг яхши ёш ёзувчи «ва» энг яхши ёш шоир " / / "халқлар дўстлиги" саройида жамоат тартибини сақлаш ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қўшма ўқув-тактик машғулотлар ўтказилди / /Нукусда ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди / / “Хавфсиз маҳалла-хавфсиз мамлакат!” профилактик тадбирлари доирасидаги жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган ҳамкорликдаги чора-тадбирлар давом этмоқда / / Жамоат хавфсизлиги Университетида курсантлар қасамёд қабул қилди / / Миллий гвардия тизимида устоз ва мураббийларга эҳтиром кўрсатилди //Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда Миллий гвардия ва Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамкорлигида “Хавфсиз ҳудуд” профилактик тадбирлари ўтказилмоқда 

Ўз O'z Ру En

Республикамиз бўйлаб пиротехника воситалари савдосига қарши ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар давом этмоқда

Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан “Чорсу” бозорида сертификатсиз пиротехника воситаларини сотаётган самарқандлик 18 ёшли фуқаро М. Р. қўлга олинди. Холислар иштирокида ўтказилган тинтув чоғида унинг ёнидан 40 дона “Фриcтион” гиёҳвандлик моддаси топилиб, мусодара қилинди. Мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари Шайхонтоҳур тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилмоқда.
***
БУХОРО ВИЛОЯТИ.


Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари, Давлат божхона қўмитаси вилоят бошқармаси ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирлар давомида фуқаро О.С. ноқонуний пиротехника маҳсулотларини сотаётганлиги аниқланди.
Шофиркон туманида яшовчи яна бир фуқаро Р.С. 340 дона “Трения” ва 60 қути “Британик” номли пиротехника воситаларини 4 миллион 800 минг сўмга сотишни режалаштирган. Аммо режалари амалга ошмади: фуқаро Р.С. Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ва вилоят Божхона бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинди. Ҳуқуқбузарнинг сўзларига кўра, у пиротехника воситаларини ўтган йилнинг декабр ойида пойтахтдаги “Қўйлиқ” деҳқон бозоридан сотиб олган.
Шунингдек, шу куннинг ўзида Бухоро шаҳрида яна бир фуқаро Р.Н.жами 4800 дона пиротехника маҳсулоти бўлган 8 дона блокни сотаётган вақтида қўлга олинди.
21 ноябрь куни Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва Божхона бошқармаси ходимлари томонидан ноқонуний пиротехника воситаларининг яна бир сотувчиси аниқланди. Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро “Буюк ипак йўли” банки ёнида пиротехника савдоси билан шуғулланаётган вақтида қўлга олинди. Холислар иштирокида кўздан кечирилганда ҳуқуқбузарнинг ёнида бўлган пакет ичидан 40 дона “Трения” ва “Британик”номли пиротехника воситалари топилди.
***
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ.


24 ноябрь куни Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари, Ички ишлар органлари, Божхона бошқармаси ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган қўшма рейд давомида Самарқанд вилоятида фуқаро Р.Б. умумий қиймати 1 миллион 600 минг сўмга 6 минг дона “Трения” номли пиротехника мпҳсулотларини сотаётган вақтида қўлга олинди.
Юқоридаги ҳар бир маълумот бўйича ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар расмийлаштирилди.

Ҳурматли юртдошлар!
Шуни эслатиб ўтамизки, пиротехника маҳсулотлари билан ноқонуний савдо қилиш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 185-1-моддаси бўйича ашёлар мусодара қилиниб, беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш анча миқдорда ёхуд шундай ҳаракатлар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 250-1-моддасига асосан жиноий жавобгарликка тортилади.

Text to speech