Ҳарбий спорт мусобақаси // Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида тизимдаги бир гуруҳ ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг фарзандларига имтиёзли тавсияномалар топширилди.// «Янги Ўзбекистоннинг ибратли ҳарбийлар оиласи» танлови // Фарғона минтақавий ўқув марказида тингловчиларни қасамёд қабул қилиш ва навбатдаги битирувчиларга тантанали равишда сертификатлар топшириш тадбири бўлиб ўтди. // Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтаётган Регби-7 халқаро турнири ўз ниҳоясига етди ва турнир давомида етакчилик қилиб келган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси жамоаси иккинчи ўринни эгаллади. // От пойгаси бўйича жаҳон чемпионати // Спортнинг "Ўқ отиш" тури бўйича Миллий гвардия биринчилиги баҳслари бўлиб ўтди // “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейлари ўртасида “Амир Темур авлодлари” идоралараро ҳарбий-спорт танловида Миллий гвардия “Темурбеклар мактаби” жамоаси ғолибликни қўлга киритди // Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг оила аъзолари ўртасида бўлиб ўтган «Янги Ўзбекистоннинг ибратли ҳарбийлар оиласи» кўрик-танлови Республика босқичи ғолиблари аниқланди // Волейбол бўйича миллий гвардия кубоги мусобақалари // Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги битирув тадбири ўтказилди // “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейлари ўқувчилари ўртасида “Амир Темур авлодлари” идоралараро ҳарбий-спорт танловига старт берилди // Сирдарё вилоятида Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг жанговар шайлиги ва ахлоқий-руҳий тайёргарлигини мустаҳкамлашга қаратилган ўқув машғулоти ўтказилди.// Миллий гвардия марказий девони бошқармалари ўртасида мини-футбол турнири ўтказилди. // Республикамиз бўйлаб Миллий гвардия ходимлари “Мен донорман” хайрия акциясида фаол иштирок этишмоқда иштирок этишди // Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг оила аъзолари иштирокида байрам тадбирлари // Ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари// Мактаб ўқувчиларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ҳарбий соҳага бўлган қизиқишларини оширишга қаратилган “Ҳарбий қисмда бир кун” лойиҳаси // Давлатимиз раҳбари топшириғи билан жойларда республика ишчи гуруҳи томонидан аҳолини ижтимоий қўллаб қувватлашга қаратилган манзилли ишлар давом эттирилмоқда. Мазкур ишчи гуруҳ таркибида бўлган Миллий гвардия қўмондони ўринбосари бошчилигидаги соҳага оид мутахассислар томонидан Самарқанд вилояти бўйлаб маҳаллалар кесимидаги зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. // Жорий йилнинг 2-4 май кунлари “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида бўлиб ўтган "Мудофаа соҳасида инновацион технологиялар" фестивалида Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети ҳарбий хизматчилари юқори натижаларни қўлга киритишди. // Миллий маданиятимиз ва тарихимизни ўрганиш-Ватанга бўлган муҳаббатимизни янада оширади// Аёл ҳарбий хизматчи ва ходималар ҳамда ёшлар иштирокида "Уч авлод учрашуви" бўлиб ўтди // «Ёш гвардиячи» ҳарбий-спорт мусобақаси // Умумий овқатланиш масканидаги бир гуруҳ шахсларнинг ўзаро жанжали «ташвиш» хабари орқали етиб келган Миллий гвардия ходимлари томонидан ўз вақтида бартараф этилди // Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида ҳамда барча ҳудудий бошқармаларда "Бурч, Садоқат, Жасорат" шиори остида янги 2024-2025 ўқув йилига бағишланган маънавият дарси бўлиб ўтди 

Ўз O'z Ру En

"Ватан ҳимоячилари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш устувор вазифалардан биридир". Шавкат Мирзиёев

Юртбошимиз томонидан амалга оширилаётган барча ислоҳотларнинг асосий мақсади халқимиз ҳаётини яхшилашга қаратилаётгани ва бу борада мамлакатимизда сифатли тиббий хизматга алоҳида эътибор кўрсатилаётганини дунё ҳамжамияти ҳам тан олмоқда.
Мамлакатимизда туб янгиланишлар аввало, ижтимоий ҳаётимизнинг энг муҳим йўналишлари бўлмиш тинчлик ва осойишталикни сақлаш ҳамда аҳоли соғлиғини муҳофаза қилишда амалга оширилаётгани бежиз эмас.
Бу каби ишларнинг тизимли йўлга қўйилишида Миллий гвардия қўмондони томонидан ҳарбий хизматчиларнинг ва уларнинг оила аъзоларининг саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳар томонлама етук ва баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказиш, бу борада эса оналар ва болалар соғлиғига эътибор қаратиш муҳим вазифалардан бири этиб белгиланган.
Жорий йилнинг 9 январь куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида барпо этилган Миллий гвардия тиббиёт бошқармасига қарашли икки қаватли поликлиника биносининг замонавий типдаги тиббий жиҳозлар билан жиҳозлаб фойдаланишга топширилганлиги муҳим ахамият касб этади.
14 январь - Ватан ҳимоячилари куни арафасида ташкиллаштирилган ушбу тантанали тадбирда Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, жамотчилик ташкилотлари вакиллари ва Миллий гвардия тиббиёт хизмати ходимлари иштирок этди.
Ташриф буюрганлар ушбу бинода яратилган шарт-шароитлар билан танишар эканлар, тиббиёт ходимларига мазкур тармоқни янги босқичга кўтариш баробарида, ҳарбий хизматчи ва ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзоларини тиббий хизматдан рози қилиш йўлида тиббий билим ва малакаларини мунтазам ошириб боришга ҳамда шижоат билан меҳнат қилишларига ишонч билдирдилар.

Text to speech