УСТОЗЛАРГА ЭҲТИРОМ
Бугун Ўзбекистон тараққиёти бевосита таълим ва тарбияга боғлиқ. Шу боис, давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида бу икки ажралмас муҳим бўғинга мустаҳкам пойдевор яратиш, истеъдод соҳибларини қўллаб-қувватлаш, ёш авлод вакилларини жаҳон миқёсида кучли мутахассис этиб шакллантиришдек эзгу мақсадлар мужассамдир.
Ислоҳотларнинг амалий натижаси сифатида мамлакатимиз бўйлаб амалга оширилаётган бир қатор ишларни айтишимиз мумкин. Хусусан, Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармасига бриктирилган Янгибозор туманидаги 32-сонли ўрта мактабда “Иқтидоримни намоён қиламан” шиори остида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган соҳаларда ўз истеъдодларини намоён этдилар. Мазкур тадбир қатнашчиларда жуда катта таъсурот қолдирди десак муболаға қилмаган бўламиз, сабаби бир-биридан гўзал куй-қўшиқлар, Ватанни улуғловчи шеърлар ва саҳна кўринишлари таҳсинга сазовордир. Тадбир сўнгида ёш иқтидор соҳиблари тадбир ташкилотчилари томонидан тақдирландилар.