ЁШЛАР ТАРБИЯСИ СПОРТ БИЛАН
Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, ёшларни оммавий спортга жалб қилиш орқали уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда иқтидорли ёшларни тўғри йўналтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, куни кеча Миллий гвардия қўмондонлиги ташаббуси билан Бахт шаҳрида жойлашган Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасасида қайта таъмирланган ва замонавий жиҳозланган спорт зали ёшлар ихтиёрига топширилди.
Спорт залнинг тантанали очилиш маросимида Миллий гвардия қўмондони ўринбосари, Бахт шаҳар ҳокими, соҳага оид мутасадди раҳбарлар ҳамда муассасанинг ўқитувчи ва тарбияланувчилари иштирок этдилар.
Тадбирда сўз олганлар барча қулайлик ва шароитларга эга бўлган ушбу мажмуадан эндиликда кўплаб чемпионлар етишиб чиқишига ишонч билдирдилар.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси "Маънавият ва маърифат маркази" ашула ва рақс ансамбли хонандалари томонидан куйланган куй-қўшиқлар иштирокчиларга байрамона кайфият улашди.