Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жамоат хавфсизлиги университетида “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрлар тайёрлаш: миллий ва хорижий тажриба” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди.
Конференция давомида иштирокчилар жамоат хавфсизлигини таъминлаш органлари учун кадрлар тайёрлашнинг замонавий муаммолари ва тенденцияларини муҳокама қилдилар. Миллий ва хорижий таълим муассасалари ўртасида тажриба алмашиш, ўқитишнинг инновацион усулларини жорий этиш, халқаро ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ялпи ва шўба мажлислари доирасида қуйидаги йўналишлар кўриб чиқилди:
- Мутахассисларнинг касбий компетенцияларини шакллантиришга замонавий ёндашувлар;
- Турли мамлакатлар таълим дастурларининг қиёсий таҳлили;
- Ўқитиш ва малака оширишда инновацион технологиялар ва методикалар;
- Кадрлар тайёрлашнинг психологик, юридик ва техник жиҳатлари.
Конференцияда Хитой Халқ Республикаси, Россия Федерацияси, Беларус Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Туркия Республикаси, Жанубий Корея Республикалари ва бошқа мамлакатларнинг тегишли олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот институтлари, давлат тузилмалари ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти вакиллари, шунингдек, хорижий экспертлар табрик сўзлари йўлладилар.
Муҳокамалар натижасида жамоат хавфсизлиги соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди, шунингдек, турли мамлакатларнинг таълим ва илмий муассасалари ўртасидаги келгусидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари белгилаб олинди. Иштирокчиларнинг маъруза ва мақолалари конференция материаллари тўпламида чоп этилади.
Иштирокчилар тадбирнинг ташкил этилиши, кўтарилган мавзуларнинг долзарблиги ва бошқа мамлакатлардаги ҳамкасблар билан тажриба алмашиш имкониятини юқори баҳоладилар. Жамоат хавфсизлиги университетининг халқаро илмий мулоқотни ривожлантириш ва замонавий таълим стандартларини жорий этишдаги ўрни алоҳида қайд этилди.
Ташкилий қўмита конференциянинг барча иштирокчилари, маърузачилари ва ҳамкорларига фаол иштироки ва профессионал ҳамжамиятни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдиради.