⚡️2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясини белгилаш ва уни амалга ошириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди / Тажовузкорни ҳибсга олган Янгийўл тумани Қўриқлаш хизмати ходимлари рағбатлантирилди / Оилавий болалар уйи тарбияланувчилари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан öтказилмоқда / Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун спорт ва маданий тадбирлар ташкил этилмоқда
Ўз O'z Ру En

ҲАРБИЙ СОҲАДА ЯНГИ ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР ЎРНАТИЛМОҚДА

Жорий йилнинг 5 май куни Озарбайжон Республикаси ИИВ Ички қўшинлари билан икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси вакилларининг Озарбайжон Республикаси ИИВ Ички қўшинлари қўмондонининг ўринбосари генерал-майор В. Алиев билан видеоконференцалоқа кўринишидаги учрашуви бўлиб ўтди.
Суҳбат давомида, бугунги кунда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ҳамкорлик ва ўзаро алоқалар дўстона, ўзаро манфаатли ва кенг кўламда эканлиги таъкидланди.
Шу билан бирга, ҳар икки ташкилотнинг фаолияти, мақсад ва вазифалари тўғрисида маълумотлар берилди, шунингдек, ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида томонлар икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни амалга оширишга келишиб олдилар.
Видеомулоқот дўстона ва конструктив руҳда ўтди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech