⚡️2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясини белгилаш ва уни амалга ошириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди / Тажовузкорни ҳибсга олган Янгийўл тумани Қўриқлаш хизмати ходимлари рағбатлантирилди / Оилавий болалар уйи тарбияланувчилари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан öтказилмоқда / Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун спорт ва маданий тадбирлар ташкил этилмоқда
Ўз O'z Ру En

ҚЎЛ ЖАНГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ СОҲАСИДА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

Жорий йилнинг 7-10 февраль кунлари Тошкент шаҳрида қўл жанги бўйича Ўзбекистон Республикаси чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Мусобақада республиканинг барча ҳудудларидан 1000 га яқин спортчилар иштирок этмоқда. Ушбу тадбирда Халқаро қўл жанги федерацияси президенти Сергей Aстахов Александрович ва Халқаро ҳакамлар ҳайъати аъзоси Aлексей Юрьевич Овчинниковлар иштирок этишмоқда.
Меҳмонлар Ўзбекистон чемпионатининг очилиш маросимида илк бор қатнашдилар ва тадбирнинг юқори даражада ташкил этилганлигини таъкидладилар.
Халқаро ҳакамлар ҳайъати аъзоси A.Овчинников Ўзбекистон Республикаси ҳакамлар ҳайъати учун ўқув семинари ўтказди.
Россия делегациясининг ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги федерациясининг раиси Р.Джураев билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, ушбу спорт турини аҳоли, хусусан ёшлар орасида оммалаштириш имкониятлари, шунингдек, спортчиларни тайёрлаш жараёнида халқаро стандартларни жорий этишнинг асосий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, биринчи марта 2021 йил май ойида Ўзбекистон Республикасида ўтказилиши режалаштирилган қўл жанги бўйича Жаҳон чемпионатининг ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.
С.Aстахов Ўзбекистон Республикаси дунёнинг 40 дан ортиқ давлатларини ўз ичига олган Халқаро федерацияда муносиб ўрин эгаллаб келаётганини таъкидлади.
Ўтказилган учрашув доирасида Ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди, унга мувофиқ халқаро тажриба, дастурлар ва ўқув жараёнининг илғор усулларини ўзаро алмашиш кўзда тутилди.
Ушбу ҳужжат Халқаро Федерация билан ўзаро алоқалар учун ноёб платформа бўлиб хизмат қилади ва ўзбек спортчиларининг халқаро майдондаги турли турнирларда иштирок этиши учун янги имкониятлар очади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech