⚡️2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясини белгилаш ва уни амалга ошириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди / Тажовузкорни ҳибсга олган Янгийўл тумани Қўриқлаш хизмати ходимлари рағбатлантирилди / Оилавий болалар уйи тарбияланувчилари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан öтказилмоқда / Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун спорт ва маданий тадбирлар ташкил этилмоқда
Ўз O'z Ру En

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ

Франция Республикаси Жандармерияси билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Халқаро ҳамкорлик бошқармаси вакилларининг Ўзбекистон Республикасидаги Франция мудофааси масалалари бўйича Атташеси подполковник Жан-Мари Хольцингер билан ишчи учрашуви бўлиб ўтди.
Суҳбат давомида томонлар келгусидаги ҳамкорлик истиқболларини, шунингдек, 2021 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режасини муҳокама қилдилар.
Самимий ва дўстона руҳда ўтган учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли соҳаларда самарали ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдирдилар.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech