Ўз O'z Ру En

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ ЙЎНАЛИШЛАРИ БЕЛГИЛАНДИ

Миллий гвардияда доимий равишда хорижий ҳамкорлар географиясини кенгайтириш, ўзаро манфаатли халқаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 23 сентябрь куни Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев ва АҚШнинг Миссисипи штати Миллий гвардияси қўмондони генерал Ж. Бойлз билан онлайн форматда бўлиб ўтган мулоқот чоғида океанорти мамлакати Миллий гвардияси билан икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ўзаро алоқаларни ривожлантириш бўйича истиқболдаги режалар хусусида фикр алмашилди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари барча соҳаларда кенгайиб бораётганлиги, мамлакатларимиз ҳарбий ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаларида яқиндан ҳамкорлик қилиб кетаётганлиги мамнуният билан қайд этилди.

Томонлар 2022 йилда амалий ҳамкорликни кенгайтиришга ва қатор қўшма тадбирларни амалга оширишга келишиб олдилар. Учрашув дўстона ва ишчан мулоқот руҳида ўтди.

Миллий гвардия Халқаро ҳамкорлик бошқармаси

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech