Республикамиз бўйлаб Миллий гвардия махсус бўлинмалари билан тоғли ҳудудларда тактик-ўқув машғулотлари олиб борилмоқда  / / Президент Шавкат Мирзиёев Олимпия шаҳарчаси қурилишини бориб кўрди // Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида “Мен ҳам ҳарбий бўламан” деб номланган китоб тақдимоти ўтказилди / / Миллий гвардия тизимларида хизмат қилиб келаётган ҳарбий хизматчи аёллар ҳам “Хон атлас” фестивалида фаол қатнашиб, миллий мерос даражасидаги либосларимиз тарғиботига ўз ҳиссасини қўшмоқда  / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув маркази тингловчиларининг навбатдаги битирув ҳамда қасамёд қилиш тадбири бўлиб ўтди / / Республикамиз бўйлаб барча мактабларда "Мустақиллик дарслари" бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жамоат хавфсизлик университетида биринчи босқич курсантларининг Ватанга қасамёдига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди // Президент Шавкат Мирзиёевнинг Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича халқаро конференция иштирокчиларига мурожаати  / / Янги ўқув йили бошланиши муносабати билан республикамиз бўйлаб бугун эрталабдан барча умумтаълим мактабларида тантанали тадбирлар бўлиб ўтди. Унда Миллий гвардия ва бошқа соҳавий хизмат ходимлари томонидан мактаблар ва уларнинг атрофида хавфсизликни таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар ташкиллаштирилди / / Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муносабати билан “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида ҳарбий хизматчи ва ходимлар, уларнинг оила аъзолари учун маданий-маърифий кўнгилочар тадбир ташкил этилди / / Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи Президентимиз ҳайкали пойига гулчамбар қўйди / / Фарғонадаги экошаҳар – “Янги Ўзбекистон” массивидаги 7 қаватли янги уйлардан бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга хонадонлар калитлари топширилди / / Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи / / 1991-йил 31-август - Ўзбекистон Республикаси мустақиллик куни / / Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ходимлари учун ташкиллаштирилган байрамона тадбирда давлат мукофотлари ҳамда идоравий мукофотлар ўз эгаларига топширилди / / Президент Шавкат Мирзиёев Кўксаройда  мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан давлат мукофотларини топширди / / Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муносабати билан “Бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак-Ватанмиз!” шиори остидаги тадбирлар Миллий гвардия бўлинмаларида кўтаринки руҳда бўлиб ўтмоқда // Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Жамоат хавфсизлиги университетини бориб кўрди / / Миллий гвардия маънавият ва маърифат марказида Ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш бўйича илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди / / Наманганда ҳарбий хизматчи ва ходимлар югуриш марафонида қатнашишди / / Миллий гвардия Ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзоларини  ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ишлар давом этмоқда  //  Миллий гвардияси бўлинмаларида “Энг илғор фельдшер” кўрик танловининг якуний  //  Республикамиз бўйлаб «Маҳалла обод — юрт обод» шиори остида ўтказилаётган ҳашарда Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари фаол иштирок этмоқда. // Хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи ва ходимлар хотирланди / / Фарғона минтақавий ўқув марказида навбатдаги битирувчиларга тантанали равишда сертификатлар топшириш тадбири бўлиб ўтди / / Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муносабати билан муддатли ҳарбий хизматчилар ўртасида “Энг улуғ, энг азиз” мавзусида иншолар танлови ҳамда ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг фарзандлари ўртасида “Она диёр – ранглар жилосида” мавзусида энг яхши тасвирий санъат асари танловлари ўтказилди / / Қорақалпоғистон Республикасида ўқувчи ёшлар иштирокида "Очиқ эшиклар" куни ташкил этилди / / Миллий гвардия шахсий таркибининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиши масалалари аёл ҳарбий хизматчи ва ишчи хизматчилар иштирокида муҳокама қилинди // Миллий гвардия Тошкент шаҳри бойича бошқармасида ўтказилган очиқ эшиклар куни ёшларда унутилмас таассуротлар қолдирди // Жиззах вилоятида Миллий гвардия инспектор-психологлари ва ФВВ ходимлари ҳамкорлигида сув ҳавзалари мавжуд ҳудудлар кўздан кечирилиб, маҳаллалар бўйлаб ўқувчи ёшлар билан профилактик тадбирлар олиб борилмоқда. // Чирчиқ дала ўқув полигонида Миллий гвардия ёш ҳарбий хизматчилари ўртасида “Моҳир ўқчи” кўрик-танлови ўтказилди //  Миллий гвардия ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида оромгоҳларда болалар учун тадбирлар ташкил этишда давом этмоқда 

Ўз O'z Ру En

Озарбайжон ички ишлар вазири ўринбосари – Ички қўшинлар қўмондони генерал-лейтенант Шаҳин Мамедовнинг Ўзбекистонга ташрифи якунлари тўғрисида

Озарбайжон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари – Ички қўшинлар қўмондони генерал-лейтенант Ш.Мамедов бошчилигидаги Озарбайжон Республикаси Ички ишлар вазирлиги делегацияси илк бор расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.
Миллий гвардия Марказий девонида Фахрий қоровул бўлинмаси иштирокида меҳмонларни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди ва унда Миллий гвардия Алоҳида намунали ҳарбий оркестри томонидан икки давлат мадҳиялари ижро этилди.
Тадбир давомида делегацияси аъзолари Миллий гвардия бўлинмаларида хизмат қилиб, ўз бурчини бажариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган сафдошларимиз хотирасига бағишланган ёдгорлик пойига гулчамбар қўйишди. Шунингдек, анъанага кўра, генерал-лейтенант Ш.Мамедов дарахт экиш маросимида иштирок этди.
Шундан сўнг, Халқаро ҳамкорлик бошқармаси мажлислар залида икки томон ўртасидаги ўзаро музокаралар бўлиб ўтди. Унда ҳарбий таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, жанговар ва махсус тайёргарликни ташкил этиш ва тажриба алмашиш, шунингдек, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги масалалар муҳокама қилиниб, ҳамкорликдаги истиқболли режалар белгилаб олинди.
Ташриф давомида меҳмонлар Тошкент шаҳридаги “Қўриқлаш” бошқармаси фаолияти, Миллий гвардия Ситуацион марказининг моддий-техник базаси ва фаолияти билан яқиндан танишишди. Сўнгра меҳмонлар Жамоат хавфсизлиги университети, Маънавият ва маърифат маркази, Болалар психологияси маркази ҳамда Ёшлар инновацион маркази фаолияти билан танишишди. Шундан сўнг пойтахтимиздаги Темурийлар тарихи давлат музейида ҳам бўлиб катта тассуротлар билан қайтишди.
Мазкур ташриф Ички ишлар вазири ўринбосари – Ички қўшинлар қўмондони генерал-лейтенант Ш.Мамедовнинг мамлакатимизга илк ташрифи бўлиб, бу Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги муносабатларининг мустаҳкамланиши, кўп қиррали ҳамкорлик, жумладан, ҳуқуқ-тартибот идоралари, ҳарбий ва бошқа соҳаларда ҳам ҳамкорлик кенгайиб бораётганидан далолатдир.

Text to speech