Ўзбекистонлик спортчилар қўл жанги бўйича халқаро чемпионатда 18 та олтин медални қўлга киритишди ва умумжамоа ҳисобида ҳам 1-ўринни эгаллашди. // Жамоат хавфсизлиги университети вакили лейтенант Алина Ҳакимова Триатлон бўйича Халқаро чемпионатда тўрт маротаба ҳам биринчи ўринни эгаллади. Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича ҳарбий хизматчилари эстафетада ғолиб чиқиб, биринчи ўринни қўлга киритишди.

Ўз O'z Ру En

Ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 27 октябрь куни Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Олган Бекар ва Элчихона ҳузуридаги ички ва хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчилар полковник Мустафа Авжи ва 1 даражали хавфсизлик мудири Мурат Караусталар Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги Университети ва Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув Марказига ташриф буюриб, таълим жараёни ва фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Меҳмонлар таълим муассасаларда яратилган шароитлар ва ўқув-таълим жараёнини юқори баҳолаб, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасида иккитомонлама алоқаларни ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Шунингдек ташриф давомида, Миллий гвардия Марказий девонида Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Олган Бекарнинг Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўмондони генерал-майор Р.Джураев билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда ўзбек томонидан Миллий гвардия қўмондонининг ўринбосари полковник С.Мамаюсупов ва бошқа раҳбар ходимлар иштирок этдилар.

Музокаралар давомида, Элчи Олган Бекар икки қардош мамлакатлар ўртасидаги дўстлик алоқалари ҳар соҳада шиддат билан ривожланиб бораётганлигини мамнуният билан қайд этиб, Ўзбекистон Миллий гвардияси ва Туркия Жандармерияси ўртасида ўрнатилган иккитомонлама дўстона ҳамкорлик алоқаларини ҳар томонлама қўллаб қувватлашини маълум қилди.

Дўстона ва илиқ муҳитда бўлиб ўтган суҳбат натижасида, томонлар хавфсизлик ва харбий таълим соҳаларида ўрнатилган идоралараро мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар.

Учрашув якунида Элчи Олган Бекар Миллий гвардия Фаҳрий меҳмонлар китобида самимий тилакларини ёзиб қолдирди.

 

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech