⚡️2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясини белгилаш ва уни амалга ошириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди / Тажовузкорни ҳибсга олган Янгийўл тумани Қўриқлаш хизмати ходимлари рағбатлантирилди / Оилавий болалар уйи тарбияланувчилари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан öтказилмоқда / Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун спорт ва маданий тадбирлар ташкил этилмоқда
Ўз O'z Ру En

ЎЗБEК-БРИТАНИЯ ҲАМКОРЛИГИНИНГ ҲАРБИЙ СОҲАДАГИ ЯНГИ БОСҚИЧИ

Жорий йил 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган “Марказий ва Жанубий Осиё: Минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция доирасида Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Жанубий Осиё ва Ҳамдўстлик ишлари бўйича давлат вазири Лорд Аҳмад Уимблдон расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турибди.

Ташриф доирасида, олдиндан эришилган келишувларга мувофиқ, олий мартабали меҳмоннинг Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони, генерал-майор Р.Джураев билан учрашуви ташкил этилди.

Учрашувда икки мамлакат ҳукуматлари ўртасидаги доимий мулоқот туфайли ҳарбий, ҳарбий-техникавий ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаларидаги ҳамкорликнинг юқори даражасига эришилганлиги, бу ўз навбатида, хавфсизлик йўналишидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш имконини бераётганлиги таъкидланди.

Шу билан бирга, икки томонлама дўстона алоқаларнинг ҳолати тўғрисида фикр алмашилиб, ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари кўриб чиқилди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳамда Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Мудофаа вазирлиги ўртасида 2021-2022 йилларга мўлжалланган икки томонлама ҳамкорлик режаси имзоланди.

Илиқ ва дўстона муҳитда ўтказилган учрашув сўнгида юқори мартабали меҳмон Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг фахрий меҳмонлари китобида самимий тилакларини ёзиб қолдирди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech