Ўз O'z Ру En

РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА МУСТАҲКАМЛАШ

Жорий йилнинг 6 - 9 сентябр кунлари икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи, подполковник В. Сушчик бошчилигидаги Россия Федерацияси Миллий гвардия қўшинлари федерал хизмати мутахассислари гуруҳи Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Ташриф давомида Россия делегацияси Миллий гвардия ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, таълим муассасалари фаолияти билан танишди.
Ташриф чоғида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони, генерал майор Р. Джураев Росгвардия вакиллари билан учрашиб, унда икки томонлама ҳамкорлик ҳолати ҳамда ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.
Россия томон миллий гвардия бўлинмалари ва таълим муассасаларининг мавжуд инфратузилмаси, шунингдек, қўшинларнинг жанговар ва махсус тайёргарлигини ташкил этиш ёндашувлари ва таълим жараёни билан танишиб, юқори баҳо берди.
Анъанавий дўстона ва илиқ руҳда ўтган ташриф якунида икки томонлама ҳамкорликни давом эттириш ва янада ривожлантириш бўйича келишувга эришилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech