⚡️2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясини белгилаш ва уни амалга ошириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди / Тажовузкорни ҳибсга олган Янгийўл тумани Қўриқлаш хизмати ходимлари рағбатлантирилди / Оилавий болалар уйи тарбияланувчилари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан öтказилмоқда / Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун спорт ва маданий тадбирлар ташкил этилмоқда
Ўз O'z Ру En

ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ

Италия билан икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг 6 май куни Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида Италиянинг Ўзбекистондаги Элчихонаси ҳузуридаги хавфсизлик бўйича эксперт подполковник Федерико Куатрини билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат бошида Университет бошлиғи полковник М. Рустамбаев Институтнинг Университет этиб қайта ташкил этилиши концепцияси, ўқитишнинг янги йўналишлари ва мезонларининг жорий этилиши, янги кафедраларнинг очилиши, шунингдек, моддий-техник базани янада такомиллаштириш тўғрисида Италия томонига маълумот бериб ўтди.

Шунингдек, ҳарбий ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаларида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида Италия томони билан тажриба алмашишга, тегишли Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишга ва Италиядаги ихтисослашган таълим муассасалари билан ўзаро англашув Меморандумини тузишга тайёр эканликлари билдирилди.

Ўз навбатида, Ф. Куатрини бугунги кунда нафақат Миллий гвардия, балки Ўзбекистон Республикасининг бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари учун ҳам татбиқ этилаётган кадрларни тайёрлаш тизими алоҳида эътиборга лойиқ эканини таъкидлади.

Учрашув давомида Италия томони Университет курсантларига Италиянинг Карабинерлар корпуси фаолияти ҳақида батафсил маълумотларни тақдим этди.

Карабинерлар икки юз йиллик тарихга эга бўлиб, 1814 йилда Италияни бирлаштириш пайтида ҳарбий қисмларнинг бирлашувидан ташкил топган. Бугунги кунда мазкур корпус Италия Қуролли Кучлари тузилмаларидан бири бўлиб, ҳарбий полиция ҳамда аҳоли орасида ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш вазифасини ҳам бажариб келмоқда.

Тақдимот доирасида бўлинмаларнинг фаолият йўналишлари ва вазифалари, кадрлар тайёрлаш тизими ҳамда амалга оширилаётган халқаро ҳамкорлик маълумотлари батафсил баён этилди.

Учрашув якунида томонлар икки томонлама ҳамкорлик салоҳиятини ривожлантиришга ва янада фаоллаштиришга келишиб олдилар.

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech