⚡️2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясини белгилаш ва уни амалга ошириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди / Тажовузкорни ҳибсга олган Янгийўл тумани Қўриқлаш хизмати ходимлари рағбатлантирилди / Оилавий болалар уйи тарбияланувчилари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан öтказилмоқда / Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун спорт ва маданий тадбирлар ташкил этилмоқда
Ўз O'z Ру En

Ўзбекистон ва Корея Республикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ўртасида таълим соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик кучайтирилмоқда

Мамлакатимиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакилларидан иборат делегация Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Д.Қодиров бошчилигида Корея Республикасида бўлиб жорий йилнинг 21 май куни Жанубий Корея полицияси таълим муассасаларининг ўқув жараёни ва инновацион ўқитиш усуллари билан яқиндан танишдилар.

Шунингдек, делегация Кореянинг Миллий полиция университети, Полиция кадрларни ривожлантириш ва Жиноят қидирув институтларига ташриф буюрди.

Корея Миллий Полиция университетининг Ички ишлар вазирлиги академияси ва Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети билан кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасидаги келгуси алоқаларни ривожлантиришнинг долзарблиги ҳамда ўзаро алоқа асосларини муҳокама қилиш жараёнида уч томонлама Меморандум имзоланди.

Жорий йилнинг июнь ойида кутилаётган Корея полицияси Бош комиссарининг Ўзбекистонга ташрифи давомида ушбу таълим муассасалари ўртасида меморандумларни тайёрлаш жараёнларини якунлаш ва имзолаш масаласини ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.

Томонлар Ўзбекистон ва Жанубий Кореянинг таълим муассасалари курсантларини тенглик асосида турли хил таълим дастурлари бўйича ўқитишга, 2021-2022 йилларда Корея миллий полиция университетида Ўзбекистон таълим муассасалари ўқитувчилари учун педагогик стажларни ташкил этишга, шунингдек ўқишга юборишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Шу билан бирга, Жанубий Корея полициясининг ўқитувчилари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси ва Жамоат хавфсизлиги университетида ўқув машғулотларини ўтказиш учун ташриф буюришлари муҳокама қилинди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech