⚡️2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясини белгилаш ва уни амалга ошириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди / Тажовузкорни ҳибсга олган Янгийўл тумани Қўриқлаш хизмати ходимлари рағбатлантирилди / Оилавий болалар уйи тарбияланувчилари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан öтказилмоқда / Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун спорт ва маданий тадбирлар ташкил этилмоқда
Ўз O'z Ру En

ХОРИЖИЙ ҲАМКОР БИЛАН КЕЛГУСИДАГИ ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Миллий гвардия Халқаро ҳамкорлик бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳамда кўплаб ҳамкор давлатларнинг тегишли вазирлик ва идоралари билан ўзаро кенг қамровли ҳамкорлигини янада ривожлантириш мақсадида бир қатор тадбирлар ташкил этиб келинмоқда.

Шу жумладан, куни кеча, Миллий гвардия Халқаро ҳамкорлик бошқармаси биносида Туркиянинг Ўзбекистондаги Элчихонаси ҳузуридаги Ички масалалар бўйича маслаҳатчи полковник Мустафа Авжи ва Элчихона ҳузуридаги хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчи Нежат Билларнинг Миллий гвардия вакиллари билан навбатдаги ишчи учрашуви ташкил этилди.

Учрашув давомида ўзаро тажриба алмашиш, Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларини ўқитиш, икки томонлама ташрифларни ташкил этиш масалалари, шунингдек ҳамкорликнинг бошқа истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, Миллий гвардия ва Туркия Жандармерияси ўртасида ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти ва Туркия Жандармерияси Академияси ўртасида амалий ҳамкорликни ўрнатиш бўйича таклифлар билдириб ўтилди.

Дўстона руҳда кечган мазкур учрашув икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва ривожлантиришга хизмат қилишига ишонч билдирилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech