Ўз O'z Ру En

Корхона ва ташкилотлар раҳбарларига          

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Моддий-техник таъминот марказий базаси иловада келтирилган моддий воситаларни танлов савдолари асосида сотиб олишни эълон қилади.

        Сиздан сўралган моддий воситаларни етказиб бериш имконияти мавжуд бўлса, нархларни чегирма қилган ҳолда тўлов  тури, етказиб бериш муддати, (солиштирма жадваллар билан) тижорат таклифининг амал қилиш муддати кўрсатилган ҳолда бизнинг манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Заргарлик кўчаси 5 уй (ЎР МГ марказий базаси Харид қилиш бўлими) га етқазиб бериш ёки электрон почта: ng.baza.xarid@mail.ru орқали қабул қилинади.

       Тижорат таклифлари ҳар куни якшанбадан ташқари соат  9.00 дан 18.00 гача қабул қилинади.

       Тижорат таклифларини қабул қилишнинг охирги муддати «23» апрель  2021 йил, соат 18.00 гача.

       Тўлов шакли: олдиндан тўлов 15%.

      Тижорат таклифига қўшимча равишда корхона рахбарининг пасспорт нусхаси, корхона гувоҳномаси ва ҚҚС гувоҳномаси тақдим қилишингиз сўралади.

       Банкротлик, тугатилиш ёки қайта ташкил этилаётган корхоналар шу билан бир қаторда судлашув жараёнида бўлганлар билан шартнома имзоланмайди.

       Буюртмани бажарувчи корхоналар етарли даражада моддий-техник таъминотга эга бўлиши шарт.

      Мурожаат учун телефон: (71) 231-72-84.

      Почта манзил: ng.baza. xarid@mail.ru

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech