Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида “Мен ҳам ҳарбий бўламан” деб номланган китоб тақдимоти ўтказилди / / Миллий гвардия тизимларида хизмат қилиб келаётган ҳарбий хизматчи аёллар ҳам “Хон атлас” фестивалида фаол қатнашиб, миллий мерос даражасидаги либосларимиз тарғиботига ўз ҳиссасини қўшмоқда  / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув маркази тингловчиларининг навбатдаги битирув ҳамда қасамёд қилиш тадбири бўлиб ўтди / / Республикамиз бўйлаб барча мактабларда "Мустақиллик дарслари" бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жамоат хавфсизлик университетида биринчи босқич курсантларининг Ватанга қасамёдига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди // Президент Шавкат Мирзиёевнинг Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича халқаро конференция иштирокчиларига мурожаати  / / Янги ўқув йили бошланиши муносабати билан республикамиз бўйлаб бугун эрталабдан барча умумтаълим мактабларида тантанали тадбирлар бўлиб ўтди. Унда Миллий гвардия ва бошқа соҳавий хизмат ходимлари томонидан мактаблар ва уларнинг атрофида хавфсизликни таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар ташкиллаштирилди / / Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муносабати билан “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида ҳарбий хизматчи ва ходимлар, уларнинг оила аъзолари учун маданий-маърифий кўнгилочар тадбир ташкил этилди / / Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи Президентимиз ҳайкали пойига гулчамбар қўйди / / Фарғонадаги экошаҳар – “Янги Ўзбекистон” массивидаги 7 қаватли янги уйлардан бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга хонадонлар калитлари топширилди / / Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи / / 1991-йил 31-август - Ўзбекистон Республикаси мустақиллик куни / / Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ходимлари учун ташкиллаштирилган байрамона тадбирда давлат мукофотлари ҳамда идоравий мукофотлар ўз эгаларига топширилди / / Президент Шавкат Мирзиёев Кўксаройда  мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан давлат мукофотларини топширди / / Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муносабати билан “Бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак-Ватанмиз!” шиори остидаги тадбирлар Миллий гвардия бўлинмаларида кўтаринки руҳда бўлиб ўтмоқда // Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Жамоат хавфсизлиги университетини бориб кўрди / / Миллий гвардия маънавият ва маърифат марказида Ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш бўйича илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди / / Наманганда ҳарбий хизматчи ва ходимлар югуриш марафонида қатнашишди / / Миллий гвардия Ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзоларини  ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ишлар давом этмоқда  //  Миллий гвардияси бўлинмаларида “Энг илғор фельдшер” кўрик танловининг якуний  //  Республикамиз бўйлаб «Маҳалла обод — юрт обод» шиори остида ўтказилаётган ҳашарда Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари фаол иштирок этмоқда. // Хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи ва ходимлар хотирланди / / Фарғона минтақавий ўқув марказида навбатдаги битирувчиларга тантанали равишда сертификатлар топшириш тадбири бўлиб ўтди / / Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муносабати билан муддатли ҳарбий хизматчилар ўртасида “Энг улуғ, энг азиз” мавзусида иншолар танлови ҳамда ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг фарзандлари ўртасида “Она диёр – ранглар жилосида” мавзусида энг яхши тасвирий санъат асари танловлари ўтказилди / / Қорақалпоғистон Республикасида ўқувчи ёшлар иштирокида "Очиқ эшиклар" куни ташкил этилди / / Миллий гвардия шахсий таркибининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиши масалалари аёл ҳарбий хизматчи ва ишчи хизматчилар иштирокида муҳокама қилинди // Миллий гвардия Тошкент шаҳри бойича бошқармасида ўтказилган очиқ эшиклар куни ёшларда унутилмас таассуротлар қолдирди // Жиззах вилоятида Миллий гвардия инспектор-психологлари ва ФВВ ходимлари ҳамкорлигида сув ҳавзалари мавжуд ҳудудлар кўздан кечирилиб, маҳаллалар бўйлаб ўқувчи ёшлар билан профилактик тадбирлар олиб борилмоқда. // Чирчиқ дала ўқув полигонида Миллий гвардия ёш ҳарбий хизматчилари ўртасида “Моҳир ўқчи” кўрик-танлови ўтказилди //  Миллий гвардия ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида оромгоҳларда болалар учун тадбирлар ташкил этишда давом этмоқда 

Ўз O'z Ру En

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейига номзодларни қабул қилиш бўйича қисқача

маълумот

 

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейига номзодларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрь кунидаги  971-сон “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейига ўқувчиларни танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширилади.

Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейининг
5-синфига умумий ўрта таълим муассасаларининг 4-синфини битирган ўқувчиларни (кейинги ўринларда номзод деб аталади) танлаб олиш орқали ўқишга қабул қилинади.

Номзоднинг билим савияси, касбий (ижодий) ва интеллектуал қобилияти, дунёқараши ва психологик жиҳатларини аниқлаш танлаб олишнинг асосий мақсади ҳисобланади.

Танлаб олишдан муваффақиятли ўтган номзодлар академик лицейга белгиланган квота доирасида қабул қилинади.

Академик лицейга номзодларни танлаб олиш ва ўқишга қабул қилиш тенг ҳуқуқлилик ва одиллик тамойиллари асосида амалга оширилади.

Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар номзодларни танлаб олиш жараёнида кузатувчи сифатида қатнашиши мумкин.

 

Номзодлардан ҳужжатларни қабул қилиш

Академик лицей раҳбарияти танлаб олишни сифатли ва ошкора ўтказиш мақсадида ҳар йили 1 апрелга қадар, оммавий ахборот воситалари орқали академик лицейга номзодлар танлаб олиниши ҳақида ташвиқот тадбирларини ташкил этадилар.

Қабул комиссияси номзодларнинг ҳужжатларини 1 - 20 июнь кунлари қабул қилади.

Танлаб олишда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши талаб этилади:

номзоднинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан академик лицей директори номига ариза;

номзоднинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан сўровнома;

номзоднинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси;

086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;

номзоднинг тиббий дафтарчаси (063 шакл);

6 дона 3х4 см ўлчамли рангли фотосурат;

номзоднинг ўқиш жойидан баҳолар табелининг нусхаси;

номзоднинг ота-онасининг (уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг) паспортлари нусхалари.

  1. Кириш имтиҳонлари 20 - 30 июнь кунлари ўтказилади.
  2. Қабул комиссияси фаолияти давомида мурожаат этувчи фуқароларга маслаҳатлар бериб боради.

Академик лицейга номзодларни танлаб олиш

ва ўқишга қабул қилиш

  1. Академик лицейга номзодлар кириш имтиҳонларини ўтказиш орқали танлаб олинади.
  2. Кириш имтиҳонларини ўтказиш учун материаллар академик лицей ҳамда Ҳарбий-техник институтнинг етакчи педагог ва психологлари томонидан умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларига мувофиқ ишлаб чиқилиб, қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.
  3. Кириш имтиҳонлари давлат, рус ва қорақалпоқ тилларида қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ белгиланган муддатларда ўтказилади.
  4. Номзодлар билан қуйидаги кириш имтиҳонлари ўтказилади:

она тили (диктант);

математика (назорат иши);

ўқиш;

психологик синов (тест);

ижодий имтиҳон (мусиқа).

  1. Кириш имтиҳонларига қуйидаги талаблар қўйилади:

она тили бўйича диктант матнининг ҳажми 110 - 120 сўздан иборат бўлади, диктантни ёзиш учун 45 дақиқа вақт ажратилади;

математика бўйича назорат ишини ўтказиш учун номзодларга 4 та топшириқ (2 та мисол ва 2 та вазифа) берилади, уларни ечиш учун 45 дақиқа вақт ажратилади;

ўқиш бўйича имтиҳонни ўтказиш учун номзодга матн тақдим этилади, ўқиш тезлиги бир дақиқага 70 сўздан кам бўлмаслиги керак;

психологик синов учун номзодларга 20 та тест саволлари берилади, уларни ечиш учун 45 дақиқа вақт ажратилади.

Ижодий имтиҳонни ўтказиш давомида номзоднинг ижро этиш усули, хотира, эшитиш қобилияти ва мустақил тайёрланган чиқиши баҳоланади. Ижодий имтиҳонни ўтказиш учун ҳар бир номзодга 15 - 20 дақиқа вақт ажратилади.

  1. Номзодларга ижодий синовлар ўтказиладиган бинога ўзи билан мусиқа асбоби, ижодий ишни бажариш учун зарур анжом олиб киришларига рухсат этилади.
  2. Номзодлар барча синовларнинг умумий натижаси кетма-кетлиги бўйича белгиланган квотага мувофиқ ўқишга қабул қилинади.
  3. Бир нечта номзодларнинг ўтиш рейтинг баллари тенг бўлган ҳолатларда, улар академик лицейга белгиланган квотадан ташқари қабул қилинади.
  4. Кириш имтиҳонлари 100 баллик тизимда академик лицейга кириш учун имтиҳонларни умумий баҳолаш мезонларига мувофиқ баҳоланади.
  5. Имтиҳонларга келмаган номзодлар билан такрорий имтиҳонлар ўтказилмайди.
  6. Академик лицей директори 3 июлга қадар Қабул комиссияси йиғилишининг баённомаси асосида номзодларни академик лицейга ўқувчилар сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради.
  7. 23. Кириш имтиҳонларининг якуний натижалари академик лицей қабул комиссияси томонидан 5 июлгача эълон қилинади.
  8. 24. Кириш имтиҳонлари натижасидан норози бўлган номзодларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) академик лицей директори буйруғи билан тузиладиган аппеляция комиссиясига натижа эълон қилинган кундан бошлаб 3 кун давомида аппеляция бериш ҳуқуқига эга.

Мурожаат учун телефон 71.276-34-65

Ишонч телефони: 71. 236-51-08

Text to speech