Ўз O'z Ру En

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИДА ОТ СПОРТИНИНГ УЛОҚ — КЎПКАРИ ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ БОШҚАРМА БОШЛИҒИ КУБОГИ МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ.

Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси, Сирдарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси, чавандозлар мактаби ҳамда йилқичилик ва от спорти федерацияси билан ҳамкорликда Гулистон туманида катталар ўртасида от спортининг улоқ-кўпкари йўналиши бўйича “Миллий гвардия бошқарма бошлиғи кубоги” учун оммавий спорт тадбири ташкил этилди.
Моҳиятида мардлик, жасурлик, эпчиллик, қатъиятлилик фазилатлари мужассам қадимий чавандозлик спорт ўйини — улоқ-кўпкари мусобақасида ғолиб бўлган чавандозларга кубок ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech