Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган Регби-7  халқаро турнирида муносиб иштирок этиб, фахрли 2- ўринни қўлга киритган  Ўзбекистон Республикаси  Миллий гвардияси жамоаси спортчилари муносиб рағбатлантирилди // Ҳарбий спорт мусобақаси // Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида тизимдаги бир гуруҳ ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг фарзандларига имтиёзли тавсияномалар топширилди.// «Янги Ўзбекистоннинг ибратли ҳарбийлар оиласи» танлови // Фарғона минтақавий ўқув марказида тингловчиларни қасамёд қабул қилиш ва навбатдаги битирувчиларга тантанали равишда сертификатлар топшириш тадбири бўлиб ўтди. // Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтаётган Регби-7 халқаро турнири ўз ниҳоясига етди ва турнир давомида етакчилик қилиб келган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси жамоаси иккинчи ўринни эгаллади. // От пойгаси бўйича жаҳон чемпионати // Спортнинг "Ўқ отиш" тури бўйича Миллий гвардия биринчилиги баҳслари бўлиб ўтди // “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейлари ўртасида “Амир Темур авлодлари” идоралараро ҳарбий-спорт танловида Миллий гвардия “Темурбеклар мактаби” жамоаси ғолибликни қўлга киритди // Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг оила аъзолари ўртасида бўлиб ўтган «Янги Ўзбекистоннинг ибратли ҳарбийлар оиласи» кўрик-танлови Республика босқичи ғолиблари аниқланди // Волейбол бўйича миллий гвардия кубоги мусобақалари // Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги битирув тадбири ўтказилди // “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейлари ўқувчилари ўртасида “Амир Темур авлодлари” идоралараро ҳарбий-спорт танловига старт берилди // Сирдарё вилоятида Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг жанговар шайлиги ва ахлоқий-руҳий тайёргарлигини мустаҳкамлашга қаратилган ўқув машғулоти ўтказилди.// Миллий гвардия марказий девони бошқармалари ўртасида мини-футбол турнири ўтказилди. // Республикамиз бўйлаб Миллий гвардия ходимлари “Мен донорман” хайрия акциясида фаол иштирок этишмоқда иштирок этишди // Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг оила аъзолари иштирокида байрам тадбирлари // Ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари// Мактаб ўқувчиларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ҳарбий соҳага бўлган қизиқишларини оширишга қаратилган “Ҳарбий қисмда бир кун” лойиҳаси // Давлатимиз раҳбари топшириғи билан жойларда республика ишчи гуруҳи томонидан аҳолини ижтимоий қўллаб қувватлашга қаратилган манзилли ишлар давом эттирилмоқда. Мазкур ишчи гуруҳ таркибида бўлган Миллий гвардия қўмондони ўринбосари бошчилигидаги соҳага оид мутахассислар томонидан Самарқанд вилояти бўйлаб маҳаллалар кесимидаги зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. // Жорий йилнинг 2-4 май кунлари “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида бўлиб ўтган "Мудофаа соҳасида инновацион технологиялар" фестивалида Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети ҳарбий хизматчилари юқори натижаларни қўлга киритишди. // Миллий маданиятимиз ва тарихимизни ўрганиш-Ватанга бўлган муҳаббатимизни янада оширади// Аёл ҳарбий хизматчи ва ходималар ҳамда ёшлар иштирокида "Уч авлод учрашуви" бўлиб ўтди // «Ёш гвардиячи» ҳарбий-спорт мусобақаси // Умумий овқатланиш масканидаги бир гуруҳ шахсларнинг ўзаро жанжали «ташвиш» хабари орқали етиб келган Миллий гвардия ходимлари томонидан ўз вақтида бартараф этилди // Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида ҳамда барча ҳудудий бошқармаларда "Бурч, Садоқат, Жасорат" шиори остида янги 2024-2025 ўқув йилига бағишланган маънавият дарси бўлиб ўтди 

Ўз O'z Ру En

Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудлари муносабати билан адабий-маърифий кеча ва интеллектуал викториналар ўтказилди

Буюк ва мутафаккир шоир, давлат арбоби Алишер Навоий, шоҳ ва шоир, олим Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудлари муносабати билан жойларда қатор адабий-маърифий кечалар, ёшларнинг ёзувчи ва шоирлар билан учрашувлари ўтказилмоқда.
Февраль ойининг аввалида икки буюк шоир ва мутафаккир, сўз мулкининг султони Алишер Навоий, ундан сўнг, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур боболаримизнинг таваллуд айёмларининг кенг нишонланиши, уларнинг битмас туганмас маънавий хазиналарига мурожаат этишимиз онгу шууримизга муҳрланган. Миллий гвардия Тошкент вилоятида жойлашган бўлинма ҳарбий хизматчилари ҳам адабиётимизнинг устунлари бўлмиш икки ижодкорнинг маънавиятимиз хазинасига қўшган улкан ҳиссаси билан яқиндан танишиш мақсадида адабий-маърифий кеча ташкил этишди. Улар тадбирга кириш олдидан, пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида қад ростлаган Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳайкаллари олдида Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолари, шоир ва ёзувчилар билан учрашувларда иштирок этишди.
Шундан сўнг, тадбирнинг иккинчи қисмига ўтилди. Ғазал мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 582 ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигига бағишланган интеллектуал викторинада ҳарбий қисмдан 6 та жамоа иштирок этди. Улар иккита шарт: жамоани таништириш ва савол жавоблар баҳсида ўзаро билимларини синовдан ўтказишди. Саҳна кўринишлари, театрлаштирилган томошалар билан тадбирда икки буюк сиймонинг ҳаёти ва ижоди жонли акс эттирилди. Интеллектуал викторинанинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон фанлар Академияси Темурийлар тарихи музейи экспертлари томонидан тузилган савол жавоблар ҳарбий хизматчиларга тақдим этилди ва баҳолаб борилди.
Шунингдек, кеча сўнгида буюк шоир, қомусий олим, давлат арбоби ва моҳир саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг беқиёс илмий-ижодий мероси миллий маданиятимиз ва халқимиз адабий-эстетик тафаккурининг шаклланишида, жаҳон адабиёти, илм-фани ва давлатчилиги тарихида тутган ўрни ҳақида иншолар танлови ҳам ўтказилди.
---------
Бугун Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ҳарбий хизматчилар, адабиётшунос олимлар, шоир ва ижодкорлар ҳамда ўқувчи ёшлар иштирокида навоийхонлик кечаси ўтказилди.
Тадбир давомида ташриф буюрган меҳмонлар истиқлолнинг дастлабки йилларидан миллий ўзлигимизни англаш, буюк аждодларимиз номини тиклаш, маънавий меросини асраб-авайлаш ва тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилган бўлса, бугунги кунда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан юртимизда китобхонлик маданияти муҳим воқеликка айланаётганини, Мир Алишер Навоий бобомизнинг тенгсиз маънавий мероси бугунги ёшлар ва келажак авлодлар учун ҳам ҳаёт мактаби бўлишини алоҳида таъкидладилар.
Бугунги тадбиримизда ҳам ёш авлод томонидан ғазаллар, саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Text to speech