Фарғона минтақавий ўқув марказида тингловчиларни қасамёд қабул қилиш ва навбатдаги битирувчиларга тантанали равишда сертификатлар топшириш тадбири бўлиб ўтди. // Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтаётган Регби-7 халқаро турнири ўз ниҳоясига етди ва турнир давомида етакчилик қилиб келган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси жамоаси иккинчи ўринни эгаллади. // От пойгаси бўйича жаҳон чемпионати // Спортнинг "Ўқ отиш" тури бўйича Миллий гвардия биринчилиги баҳслари бўлиб ўтди // “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейлари ўртасида “Амир Темур авлодлари” идоралараро ҳарбий-спорт танловида Миллий гвардия “Темурбеклар мактаби” жамоаси ғолибликни қўлга киритди // Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг оила аъзолари ўртасида бўлиб ўтган «Янги Ўзбекистоннинг ибратли ҳарбийлар оиласи» кўрик-танлови Республика босқичи ғолиблари аниқланди // Волейбол бўйича миллий гвардия кубоги мусобақалари // Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги битирув тадбири ўтказилди // “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейлари ўқувчилари ўртасида “Амир Темур авлодлари” идоралараро ҳарбий-спорт танловига старт берилди // Сирдарё вилоятида Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг жанговар шайлиги ва ахлоқий-руҳий тайёргарлигини мустаҳкамлашга қаратилган ўқув машғулоти ўтказилди.// Миллий гвардия марказий девони бошқармалари ўртасида мини-футбол турнири ўтказилди. // Республикамиз бўйлаб Миллий гвардия ходимлари “Мен донорман” хайрия акциясида фаол иштирок этишмоқда иштирок этишди // Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг оила аъзолари иштирокида байрам тадбирлари // Ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари// Мактаб ўқувчиларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ҳарбий соҳага бўлган қизиқишларини оширишга қаратилган “Ҳарбий қисмда бир кун” лойиҳаси // Давлатимиз раҳбари топшириғи билан жойларда республика ишчи гуруҳи томонидан аҳолини ижтимоий қўллаб қувватлашга қаратилган манзилли ишлар давом эттирилмоқда. Мазкур ишчи гуруҳ таркибида бўлган Миллий гвардия қўмондони ўринбосари бошчилигидаги соҳага оид мутахассислар томонидан Самарқанд вилояти бўйлаб маҳаллалар кесимидаги зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. // Жорий йилнинг 2-4 май кунлари “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида бўлиб ўтган "Мудофаа соҳасида инновацион технологиялар" фестивалида Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети ҳарбий хизматчилари юқори натижаларни қўлга киритишди. // Миллий маданиятимиз ва тарихимизни ўрганиш-Ватанга бўлган муҳаббатимизни янада оширади// Аёл ҳарбий хизматчи ва ходималар ҳамда ёшлар иштирокида "Уч авлод учрашуви" бўлиб ўтди // «Ёш гвардиячи» ҳарбий-спорт мусобақаси // Умумий овқатланиш масканидаги бир гуруҳ шахсларнинг ўзаро жанжали «ташвиш» хабари орқали етиб келган Миллий гвардия ходимлари томонидан ўз вақтида бартараф этилди // Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида ҳамда барча ҳудудий бошқармаларда "Бурч, Садоқат, Жасорат" шиори остида янги 2024-2025 ўқув йилига бағишланган маънавият дарси бўлиб ўтди 

Ўз O'z Ру En

Аввал хабар берганимиздек, Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев раҳбарлигидаги идоралараро ишчи гуруҳ томонидан Қашқадарё вилоятида  Давлатимиз Раҳбари топшириғининг амалий ижросини таъминлашга қаратилган ишлар амалга оширилмоқда.

Тадбир мобайнида Ишчи гуруҳ томонидан вилоят аҳолисининг энергетика ва озиқ-овқат таъминоти, соғлиқни сақлаш, ижтимоий-маиший  муаммоларини аниқлаш ва бартараф этиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ҳамда криминоген вазиятни янада барқарорлаштириш каби долзарб масалаларга  асосий эътибор қаратилмоқда.

Миллий гвардия қўмондони бугун вилоят ИИБ биносида бўлиб, ташкил этилган  ва ҳамкор вазирликлар ходимларидан иборат тезкор штаб фаолияти билан танишди. Ходимларга юклатилган масъулиятли  вазифалар бўйича тушунчалар берилиб,  ишчи гуруҳлар томонидан ўрганиш давомида аниқланган муаммоларни таҳлил қилиш ва уларнинг ечими бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилиши юзасидан топшириқлар берилди.

Шундан сўнг, Қўмондон вилоят ҳокими билан биргаликда жойларга чиқиб, истеъмол бозорларидаги нарх-наво барқарорлигини таъминлаш, озиқ-овқат захираларини яратиш ҳамда тадбиркорлар учун яратилган шароитларлар ҳолати, шу билан бирга, IT йўналишида ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.

Шунингдек, туман ва маҳаллаларда аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш аҳволи юзасидан   “бешлик” билан  учрашиб фикр мулоҳазалари тингланди.

Ишчи гуруҳ томонидан мавжуд муаммоли масалаларни тезкор бартараф этиш чоралари юзасидан Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев ҳамда вилоят ҳокими М.Азимов раислигида  видео-селектор тарзидаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Ишчи гуруҳ таркибида бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ички ишлар ва Адлия вазирликлари, Бош прокуратура, унинг ҳузуридаги Департамент, Солиқ қўмитасидан раҳбар ва масъул ходимлар, шунингдек, вилоят сектор раҳбарлари, Миллий гвардиянинг соҳавий хизматлари ҳамда бошқа мутасадди идоралар масъуллари иштирок этишди.

Йиғилишда вилоят аҳолисининг муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этишдаги белгилаб олинган муҳим йўналишлар юзасидан ишчи гуруҳ раҳбарларига тегишлилиги бўйича топшириқлар берилди ва ҳамкорлик масалалари  муҳокама қилинди.  

Вилоятдаги барча мутасадди раҳбарлар ишчи гуруҳга ўз хизмат вазифаларини бажаришда яқиндан ёрдам кўрсатиши, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этишга қаратилган асосли таклифларини     тезкор штабга тақдим этишлари  таъкидланди.

Идоралараро ишчи гуруҳ фаолияти Қашқадарё вилоятида давом этмоқда.

 

Text to speech