Бухоро вилоятида ҳарбий хизматчилар иштирокида психологик тренинглар ўтказилди.
Бугун Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармасида муддатли ҳарбий хизматчилар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда муддатли ҳарбий хизматчилар билан индивидуал тарзда суҳбатлашилиб, уларнинг ҳарбий қисмдаги ижтимоий муҳит, командирларига бўлган муносабати, келажакдаги мақсадлари, қайси касб эгаси бўлишни кўзлаганликлари хусусидаги мустақил фикрлари тингланди. Бошқарма психологи ва батальон командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари томонидан аскарларга руҳан кўмаклашиш, уларнинг ўзига бўлган ишончи ва эртанги кунга бўлган умидини кучайтириш мақсадида психологик ва тарбиявий аҳамиятга эга бўлган психологик мотивациялар бериб ўтилди.