Давлатимиз раҳбарининг “Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик” сарлавҳали мақоласининг мазмун-моҳияти шахсий таркибга тушунтирилди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси марказий девонида Президент Ш.Мирзиёевнинг 2022 йил 12 сентябрь кунидаги “Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик” сарлавҳали мақоласининг мазмун-моҳияти мавзусида машғулот ўтказилди.
Машғулотлар Олий мажлиси Қонунчилик палатаси бўлим бошлиғи, Сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори, профессор Ғ.Марҳаммаджонов ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази тарғибот жамияти аъзоси, доцент, тарих фанлари номзоди, соҳа мутахассиси С. Абдурахимовлар жалб этилди.
Машғулот давомида соҳа мутахассислари томонидан мақолада Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг босиб ўтган йўли, имкониятлари ва истиқболлари барча учун аниқ ва батафсил баён қилинганлиги алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, мақоланинг аҳамиятли томонларидан бири бугунги кунда дунёдаги вазият, глобал сиёсий жараёнлар, халқаро ва минтақавий ташкилотларнинг аҳамияти, давлатларнинг ўзаро муносабатлари, халқаро ҳуқуқий макон кенг ёритилганлигига урғу берилди.
Тадбир сўнггида, Қўмондонлик томонидан тизимнинг барча ҳудудий бошқармаларига ушбу хусусда қўшимча машғулотлар ўтказилиши бўйича топшириқ берилди.