Янги Ўзбекистон тараққиёти йўлида, Қуролли Кучларимизнинг жанговар салоҳияти, ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний ва маънавий тайёргарлиги муҳим пойдевордир
Давлатимиз раҳбарининг Қарорлари ва соҳага оид белгилаб берилган устувор вазифаларнинг амалий ижросига қаратилган ўрганиш ишлари, Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев томонидан Тошкент шаҳрида жойлашган махсус бўлинмаларнинг жанговар шайлигини кўздан кечириш билан амалга оширилди.
Унда бригада бўлинмаларининг ўзига хос вазифаларидан келиб чиққан ҳолда ҳарбий хизматчиларнинг жанговар ва махсус тайёргарлиги, хусусан шаҳар шароитидаги ностандарт вазиятларда аниқ ва ишончли ҳаракатлари ҳамда сунъий интеллектга асосланган бошқарув тизимининг замонавий усуллари ўрганилди.
Тадбир давомида Миллий гвардия қўмондони томонидан дунё ва минтақамизда юз бераётган ижтимоий ва ҳарбий сиёсий вазиятлар таҳлил қилинган ҳолда қатор мисоллар келтирилиб, амалий машғулотларни ҳақиқий ҳолатга яқинлаштирилган шароитларда ҳамкор вазирликлар билан биргаликда олиб борилишини янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, ҳар қандай хавф хатарларни олдини олиш ва бартараф этиш борасида шахсий таркибнинг доимий жанговар шайлигини таъминлаш, ўз ўрнида мазкур йўналишдаги амалга оширилаётган ишларни жаҳон тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириб борилишига оид вазифалар белгилаб берилди.