Фарғона минтақавий ўқув марказида тингловчиларни қасамёд қабул қилиш ва навбатдаги битирувчиларга тантанали равишда сертификатлар топшириш тадбири бўлиб ўтди. // Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтаётган Регби-7 халқаро турнири ўз ниҳоясига етди ва турнир давомида етакчилик қилиб келган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси жамоаси иккинчи ўринни эгаллади. // От пойгаси бўйича жаҳон чемпионати // Спортнинг "Ўқ отиш" тури бўйича Миллий гвардия биринчилиги баҳслари бўлиб ўтди // “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейлари ўртасида “Амир Темур авлодлари” идоралараро ҳарбий-спорт танловида Миллий гвардия “Темурбеклар мактаби” жамоаси ғолибликни қўлга киритди // Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг оила аъзолари ўртасида бўлиб ўтган «Янги Ўзбекистоннинг ибратли ҳарбийлар оиласи» кўрик-танлови Республика босқичи ғолиблари аниқланди // Волейбол бўйича миллий гвардия кубоги мусобақалари // Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги битирув тадбири ўтказилди // “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейлари ўқувчилари ўртасида “Амир Темур авлодлари” идоралараро ҳарбий-спорт танловига старт берилди // Сирдарё вилоятида Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг жанговар шайлиги ва ахлоқий-руҳий тайёргарлигини мустаҳкамлашга қаратилган ўқув машғулоти ўтказилди.// Миллий гвардия марказий девони бошқармалари ўртасида мини-футбол турнири ўтказилди. // Республикамиз бўйлаб Миллий гвардия ходимлари “Мен донорман” хайрия акциясида фаол иштирок этишмоқда иштирок этишди // Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг оила аъзолари иштирокида байрам тадбирлари // Ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари// Мактаб ўқувчиларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ҳарбий соҳага бўлган қизиқишларини оширишга қаратилган “Ҳарбий қисмда бир кун” лойиҳаси // Давлатимиз раҳбари топшириғи билан жойларда республика ишчи гуруҳи томонидан аҳолини ижтимоий қўллаб қувватлашга қаратилган манзилли ишлар давом эттирилмоқда. Мазкур ишчи гуруҳ таркибида бўлган Миллий гвардия қўмондони ўринбосари бошчилигидаги соҳага оид мутахассислар томонидан Самарқанд вилояти бўйлаб маҳаллалар кесимидаги зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. // Жорий йилнинг 2-4 май кунлари “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида бўлиб ўтган "Мудофаа соҳасида инновацион технологиялар" фестивалида Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети ҳарбий хизматчилари юқори натижаларни қўлга киритишди. // Миллий маданиятимиз ва тарихимизни ўрганиш-Ватанга бўлган муҳаббатимизни янада оширади// Аёл ҳарбий хизматчи ва ходималар ҳамда ёшлар иштирокида "Уч авлод учрашуви" бўлиб ўтди // «Ёш гвардиячи» ҳарбий-спорт мусобақаси // Умумий овқатланиш масканидаги бир гуруҳ шахсларнинг ўзаро жанжали «ташвиш» хабари орқали етиб келган Миллий гвардия ходимлари томонидан ўз вақтида бартараф этилди // Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида ҳамда барча ҳудудий бошқармаларда "Бурч, Садоқат, Жасорат" шиори остида янги 2024-2025 ўқув йилига бағишланган маънавият дарси бўлиб ўтди 

Ўз O'z Ру En

Эндиликда Миллий гвардия бўлинмаларида хизмат ўтаётган ёшлар ихтиёрий равишда ҳайдовчилик курсларида ўқиши мумкин

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти мутасадди раҳбарлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандум имзоланди.
Ушбу меморандумга мувофиқ эндиликда Миллий гвардия бўлинмаларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ёшлар ихтиёрий равишда «Ватанпарвар» ташкилоти тизимидаги автомототранспорт ҳайдовчиларини тайёрлаш курсларида “A”, “B”, “BC”, “C”, “D”, “E” тоифалари бўйича ва яна бешта мутахассислик, яъни вулканизаторчи, электрик-аккумуляторчи, газ-электр пайвандчи, чилангар, автоэлектрик тайёрлашга ихтисослаштирилган техник хизмат кўрсатиш курсларида ўқиш имкониятига эга бўладилар.
Меморандумда, шунингдек, ҳарбий хизматчиларни Ватанга садоқат ва юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялашда кўмаклашиш ҳамда улар ўртасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш бўйича тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказиш белгиланган.
Бундан ташқари, мазкур ҳужжатга мувофиқ, шартнома асосидаги ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларини мотокросс, картинг, ёзги биатлон, дуатлон, пневматик қуролдан ўқ отиш, моделизм каби спортнинг техник ва амалий турлари бўйича «Ватанпарвар» ташкилоти тизимида ташкил этилган бепул секция ва тўгаракларига жалб этилиши белгиланган.
Тадбирда сўзга чиққан икки томон мутасадди раҳбарлари томонидан «2021 йил – Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да бундай янги лойиҳаларни амалга оширилиши, муддатли ҳарбий хизматни якунлаган ёшларлар нафақат Ватанимиз олдидаги муқаддас бурчни адо этган бўлади, шу билан бирга, «Ватанпарвар» ташкилоти ўқув курсларида тегишли касб-ҳунар эгаси бўлишлари уларга келгуси ҳаёт қадамларида муҳим ахамият касб этишини таъкидладилар.

Text to speech