Ўз O'z Ру En

ФАРҒОНА КАТТА КУРАШ МУСОБАҚАСИГА МЕЗБОНЛИК ҚИЛМОҚДА

Фарғона вилоятида бугун катта байрам. Сабаби Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчи ва ходимлари ўртасида спортнинг “кураш” тури бўйича Миллий гвардия биринчилиги мусобақасига старт берилди.

Жорий йилнинг 23-25 июнь кунлари ўтказилиши режалаштирилган ушбу мусобақанинг очилиш маросими катта тантана билан бўлиб ўтди.

Мазкур маросимда Фарғона вилояти бўйича Миллий гвардия ва Қўриқлаш бошқармалари, Фарғона минтақавий ўқув маркази, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Миллий гвардия “Динамо” ЖТСЖ мутасадди раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар ҳозирги кунда юртимизда спортни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар, ёшларга яратилаётган имкониятлар ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Мусобақада қатнашиш учун Республика бўйлаб юзга яқин спортчилар етиб келиб, дастлабки кунидан юқори тайёргарликларини намоён этишди.  

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech