Ўз O'z Ру En

Фарғона вилоятида жойлашган 1-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг Миллий гвардия Фарғона минтақавий ўқув марказига экскурсияси ташкил этилди.

Фарғона вилоятида жойлашган 1-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг Миллий гвардия Фарғона минтақавий ўқув марказига экскурсияси ташкил этилди.
Мазкур тадбирда ёшлар мутахассислар томонидан Марказдаги от спорти учун мўлжалланган манеж, спорт тренажёр заллари, жанговар ва электрон ўқ отиш тирлари, компьютер хоналари, Марказ тингловчиларининг ўқиш ва яшаш шароитлари билан яқиндан таништириб ўтилди.
Саёҳат давомида тарбияланувчилар электрон ўқ отиш қуролларидан отиб кўриш ва отларда сайр қилиш имкониятига эга бўлишди.
Экскурсия меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларида катта таассурот қолдирди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech