Ўз O'z Ру En

Ҳар бир ҳарбий хизматчи (ходим) – 10 туп дарахт” шиори остида акцияси ўтказилди

Республикамиз бўйлаб “Ҳар бир ҳарбий хизматчи (ходим) – 10 туп дарахт” шиори остида яшил майдон яратиш акцияси ўтказиш ва бу каби эзгу сай-ҳаракатларни кенг оммалаштириш юзасидан бир қатор мақсадли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан вилоятда жойлашган “Ўрда” ва “Ўрмонбоғ” (Лесапарк) ҳудудларига 100 туп павлония дарахти, бириктирилган 6 ва 33-сонли умумтаълим мактаби ҳудудига 100 тупдан ортиқ манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ҳамда ҳарбий қисм ҳудудига 200 тупдан ортиқ турли манзарали ва мевали дарахтлар экилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech