Ўз O'z Ру En

ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРГА ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ ЕТКАЗИЛДИ

Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари билан юртбошимизнинг «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференциядаги нутқининг мазмун-моҳиятини ўрганиш мақсадида маънавий-маърифий тайёргарлик машғулоти ўтказилди.

Тадбирда Республика маънавият ва маърифат маркази «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти депутати Ахрорбек Акбарович Акбаров иштирок этиб, тингловчиларга мазкур халқаро конференция ҳар икки минтақа давлатлари ҳаётида туб бурилиш ясаши, азалий қардош халқларимизни жипслаштириши билан муҳим аҳамият касб этиши тўғрисида тушунчалар берди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech