⚡️2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясини белгилаш ва уни амалга ошириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди / Тажовузкорни ҳибсга олган Янгийўл тумани Қўриқлаш хизмати ходимлари рағбатлантирилди / Оилавий болалар уйи тарбияланувчилари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан öтказилмоқда / Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун спорт ва маданий тадбирлар ташкил этилмоқда
Ўз O'z Ру En

ЖИЗЗАХДА "МЕНИНГ АРМИЯМ-МЕНИНГ ФАХРИМ" ҲАМДА "ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИ ФОРУМИ - 2021" ОЙЛИГИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

Ўсиб бораётган ёш авлодни ватанпарварлик рухида тарбиялаш, уларни она ватанга бўлган мухаббат туйғусини ошириш мақсадида жорий йилнинг 27 ноябрь куни Марказий Ҳарбий округ қўмондонлиги, Миллий гвардиянинг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Жиззах вилояти кенгаши, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги хамкорлигида Жиззах шаҳридаги ёшлар шаҳарчасида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар форуми-2021ойлиги муносабати билан ёшларда ҳарбий ватанпарварлик ва инсонийлик туйғуларини шакллантириш, халқ ва армия якдиллигини янада мустахкамлашга қаратилган "Менинг армиям-менинг фахрим" шиори остида ёшлар акцияси ўтказилди. Акция очиқ осмон остида, Давлат мадхияси куйлари билан бошланиб, умумий 5000 га яқин ёшларни қамраб олди. Акция давомида ёшларга Қуролли Кучларимиздаги ҳарбий техникалар ва қурол-аслахалар кўргазмаси намойиш этилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech