Фарғона минтақавий ўқув марказида тингловчиларни қасамёд қабул қилиш ва навбатдаги битирувчиларга тантанали равишда сертификатлар топшириш тадбири бўлиб ўтди. // Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтаётган Регби-7 халқаро турнири ўз ниҳоясига етди ва турнир давомида етакчилик қилиб келган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси жамоаси иккинчи ўринни эгаллади. // От пойгаси бўйича жаҳон чемпионати // Спортнинг "Ўқ отиш" тури бўйича Миллий гвардия биринчилиги баҳслари бўлиб ўтди // “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейлари ўртасида “Амир Темур авлодлари” идоралараро ҳарбий-спорт танловида Миллий гвардия “Темурбеклар мактаби” жамоаси ғолибликни қўлга киритди // Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг оила аъзолари ўртасида бўлиб ўтган «Янги Ўзбекистоннинг ибратли ҳарбийлар оиласи» кўрик-танлови Республика босқичи ғолиблари аниқланди // Волейбол бўйича миллий гвардия кубоги мусобақалари // Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги битирув тадбири ўтказилди // “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейлари ўқувчилари ўртасида “Амир Темур авлодлари” идоралараро ҳарбий-спорт танловига старт берилди // Сирдарё вилоятида Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг жанговар шайлиги ва ахлоқий-руҳий тайёргарлигини мустаҳкамлашга қаратилган ўқув машғулоти ўтказилди.// Миллий гвардия марказий девони бошқармалари ўртасида мини-футбол турнири ўтказилди. // Республикамиз бўйлаб Миллий гвардия ходимлари “Мен донорман” хайрия акциясида фаол иштирок этишмоқда иштирок этишди // Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг оила аъзолари иштирокида байрам тадбирлари // Ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари// Мактаб ўқувчиларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ҳарбий соҳага бўлган қизиқишларини оширишга қаратилган “Ҳарбий қисмда бир кун” лойиҳаси // Давлатимиз раҳбари топшириғи билан жойларда республика ишчи гуруҳи томонидан аҳолини ижтимоий қўллаб қувватлашга қаратилган манзилли ишлар давом эттирилмоқда. Мазкур ишчи гуруҳ таркибида бўлган Миллий гвардия қўмондони ўринбосари бошчилигидаги соҳага оид мутахассислар томонидан Самарқанд вилояти бўйлаб маҳаллалар кесимидаги зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. // Жорий йилнинг 2-4 май кунлари “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида бўлиб ўтган "Мудофаа соҳасида инновацион технологиялар" фестивалида Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети ҳарбий хизматчилари юқори натижаларни қўлга киритишди. // Миллий маданиятимиз ва тарихимизни ўрганиш-Ватанга бўлган муҳаббатимизни янада оширади// Аёл ҳарбий хизматчи ва ходималар ҳамда ёшлар иштирокида "Уч авлод учрашуви" бўлиб ўтди // «Ёш гвардиячи» ҳарбий-спорт мусобақаси // Умумий овқатланиш масканидаги бир гуруҳ шахсларнинг ўзаро жанжали «ташвиш» хабари орқали етиб келган Миллий гвардия ходимлари томонидан ўз вақтида бартараф этилди // Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида ҳамда барча ҳудудий бошқармаларда "Бурч, Садоқат, Жасорат" шиори остида янги 2024-2025 ўқув йилига бағишланган маънавият дарси бўлиб ўтди 

Ўз O'z Ру En

Миллий гвардия тизимларида муддатли ҳарбий хизмат ўташ учун чақиртирилган  юртимиз ўғлонлари бугун "Ватанга қасамёд" қабул қилишди. Шу муносабат билан республикамиз бўйлаб  барча ҳарбий қисм ва бўлинмаларда ёш аскарлар ва уларнинг яқинлари иштирокидаги тантанали маросимлар бўлиб ўтди

“Ватанга Қасамёд”  юртимиз тинчлиги ва осойишталигини ҳимоя қилишдек муқаддас бурчни адо этишга бел боғлаган ҳар бир юртимиз мард ўғлонларининг тантанали ваъдаси, шунингдек   Ватан  ҳимояси йўлидаги масъулиятли ва шарафли вазифани ўзида мужассам этган ҳуқуқий ҳужжат бўлиб, Қуролли Кучлар сафига кирган  ёш ҳарбий хизматчининг ҳаётидаги унутилмас кун ва тантанали ваъдаси ҳисобланади.

Шу кунларда Республикамиз бўйлаб Миллий гвардия ҳарбий қисм ва муассасаларига 2023 йилда янги чақирилган муддатли ҳарбий хизматчиларни Ватанга қасамёд қабул қилиш маросимларига бағишланган тантанали тадбирлар ўтказилмоқда.  Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда бўлиб ўтган тадбирларда ёш аскарлар қасамёдда битилган муқаддас сўзларни тилга олиб, Ўзбекистон халқига ва Президентига садоқатли бўлишга, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси талабларини сўзсиз ва виждонан бажаришга, халқ ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишга тантанали равишда ваъда бердилар. Тадбирда ҳар бир ёш муддатли ҳарбий хизматчиларга Президент совғаси, китоблар жамланмаси тантанали равишда топширилди.

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмда бўлиб ўтган тадбирда   Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев, вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Махмудов  Чирчиқ шаҳар ҳокими Д.Ҳидоятов, ҳамкор вазирликлар мутасадди раҳбарлари ва фахрийлар иштирок этишди.

Миллий гвардия қўмондони  Ватанга қасамёд қабул қилган барча ёш аскарларни ҳамда уларнинг тадбирда иштирок этаётган яқинларини самимий муборакбод этди. 

Шунингдек, Миллий гвардия бўлинмаларида муддатли ҳарбий хизмат ўташ учун киришаётган ёш ўғлонлар  бир йил қисқа вақт  бўлсада, ҳар бир дақиқадан унумли фойдаланган ҳолда командирлар томонидан бериладиган ҳарбий билим ва кўникмаларни мустаҳкам эгаллаб Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони томонидан Миллий гвардияга билдирилган ишонч ва унинг олдига қўйилган вазифаларни сидқидилдан бажариб, “Бурч, Садоқат, Жасорат” шиорига муносиб хизмат қилишларига ишонч билдирилди.

Тантанали тадбирда  сўзга чиққанлар халқимиз тинчилиги ва осойишталигини, жамоат тартиби ва хавфсизлигини сақлашдек шарафли ва масъулиятли вазифага отланаётган ўғлонларимизга омад тилади. Жойларда бўлиб ўтган ёш аскарларнинг ҳарбий қасамёд қабул қилиш маросимларига жамоатчилик вакиллари, ота-оналар, ўқувчи ёшлар ташриф буюришди.

  Эътиборлиси шундаки бир ой давомида ҳарбий хизматга кўникма ҳосил қила олган ёш аскарларнинг кўргазмали чиқишлари барчани бирдек ҳайратда қолдирди десак муболаға бўлмайди. Ўз фарзандларининг йигитлик бурчини адо этишга киришганини кўрган ота-оналар фахр туйғуларини  тўлқинланиб гапириб беришди.

Маросим сўнгида ҳарбий оркестор ижросидаги мусиқали ва Фахрий қоровул бўлинмасининг саф чиқишлари, ҳарбий хизматчи ва ўқувчи ёшларнинг қўл жанги усуллари, ҳамда Миллий гвардия ансамбли санъаткорларининг ватанни мадҳ этувчи куй қўшиқлари ҳавола этилди.

Text to speech