Ўз O'z Ру En

МОСКВА ШАҲРИДА ОТ СПОРТИНИНГ КОНКУР ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА БЎЛИБ ЎТГАН “ЕВРООСИЁ КУБОГИ” ХАЛҚАРО ТУРНИРИДА ЎЗБЕКИСТОН ЧАВАНДОЗЛАРИ ОЛТИН МЕДАЛНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

Жорий йилнинг 7-10 октябрь кунлари Россия Федерациясининг Москва шаҳрида жойлашган "Махима стаблес" От спорт клубида от спортининг конкур йўналиши бўйича ЕвроОсиё кубоги бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси чавандозлари муносиб иштирок этиб, мусобақа кубогини қўлга киритди.
Мазкур халқаро мусобақанинг якуний натижаларига кўра, Бекзод Қурбонов "Кинг Корнет Л" лақабли оти билан мусобақанинг мутлоқ чемпиони деб топилди. Шунингдек, Миллий гвардия от спорти бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби спортчи чавандозлари Умид Камилов “Неро Уно Рафаел” лақабли отида фахрли иккинчи ўринни эгаллаб, кумуш медаль соҳиби бўлган бўлса, Аъзам Толиббоев ўзининг “Леди” лақабли оти билан халқаро спортчилар ўртасида фахрли тўртликдан жой олди.
Чавандозларимизнинг қўлга киритган ушбу натижалари ҳалқаро турнирда юқори бахоланди.
Миллий гвардия қўмондонлиги ва шахсий таркиби номидан Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси жамоасига ўз миннатдорчилигимизни билдириб, спортчи чавандозларимизнинг эришган ушбу ғалабаси ва зафарли натижалари билан самимий муборакбод этамиз.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech