Ноқонуний йўллар орқали олиб ўтилган маиший техникалар аниқланди
Вилоят божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари ва Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда ўтказилган рейд тадбирлари давомида маиший техникаларни ноқонуний олиб ўтишда гумонланган шахс қўлга олинди. 37 ёшли фуқаро Д.Қ.нинг "Cobalt" русумли автомашинаси текширилганда автоулов ичида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 52 миллион 500 минг сўм бўлган 35 дона "Smart TV"телевизорлар мавжудлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари Божхона органлари томонидан олиб борилмоқда.