«Ёш гвардиячи» ҳарбий-спорт мусобақаси // Умумий овқатланиш масканидаги бир гуруҳ шахсларнинг ўзаро жанжали «ташвиш» хабари орқали етиб келган Миллий гвардия ходимлари томонидан ўз вақтида бартараф этилди // Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида ҳамда барча ҳудудий бошқармаларда "Бурч, Садоқат, Жасорат" шиори остида янги 2024-2025 ўқув йилига бағишланган маънавият дарси бўлиб ўтди // Тошкент шаҳрида Миллий гвардия ва ички ишлар ходимлари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор тадбир натижасида заргарлик дўконидан ўғирланган 49 миллион сўмлик тилла буюмлари ўз эгасига қайтарилди.// “Ёш гвардиячи” ҳарбий-спорт мусобақасининг Тошкент шаҳар босқичи ғолиблари аниқланди // Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган ҳамкорликдаги тунги рейд тадбирлари давом эттирилмоқда // “Янги Ўзбекистон” боғида эрта тонгдан “Янги Нафас – Экиден” югуриш мусобақаси ўтказилмоқда. // Давлатимиз раҳбарининг ижтимоий соҳалар йўналишида белгилаб берилган устувор вазифаларнинг амалий ижроси  Миллий гвардия қўмондони назорати остида вилоятлар кесимидаги манзилли ишлар билан давом эттирилмоқда. // Бугунги кунда Миллий гвардия тизимида ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамиятга ижтимоийлашувини таъминлаш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда. // Тошкент шаҳар «Қўриқлаш» бошқармасида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида навбатдаги тадбир ташкил этилди. // Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармасида ўқувчи ёшлари иштирокида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди. Тадбирнинг иккинчи қисмида умумтаълим мактабларининг 9-11-синф ўқувчилари иштирокида "Уч авлод учрашуви" бўлиб ўтди. // Ўқувчилар ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси бошлиғи кубоги учун баҳслар секторлар кесимда босқимча-босқич давом этмоқда. // Ёш гвардиячилар ҳарбий-ватанпарварлик синфи очилди // Чиноз тумани Авғон маҳалласида жойлашган 26-сонли умумтаълим мактабида Миллий гвардия ташаббуси билан Мудофаа вазирлиги, Мактабгача ва мактаб бўлими ва ички ишлар бўлими ҳамкорлигида "Ёш гвардиячилар" синфи ташкил этилди. // Озарбайжон ички ишлар вазири ўринбосари – Ички қўшинлар қўмондони генерал-лейтенант Шаҳин Мамедовнинг Ўзбекистонга ташриф буюрди // Тоғ бағрида дам олувчиларнинг масъулияти // Ўзбекистон чемпионати мусобақасига тайёргарлик давом эттирилмоқда //Тошкент вилоятидаги дам олиш масканларида Миллий гвардия, ички ишлар ҳамда фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари томонидан фуқаролар хавфсизлиги таъминланмоқда //Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифаларнинг амалий ижроси юзасидан республикамиз бўйлаб тарбияси оғир ва кўмакка мухтож ёшлар билан, ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари ҳамда маҳалла еттилиги ҳамкорлигидаги манзилли ишлар амалга оширилмоқда // Миллий гвардия тизимларида муддатли ҳарбий хизмат ўташ учун чақиртирилган юртимиз ўғлонлари "Ватанга қасамёд" қабул қилишди. Шу муносабат билан республикамиз бўйлаб барча ҳарбий қисм ва бўлинмаларда ёш аскарлар ва уларнинг яқинлари иштирокидаги тантанали маросимлар бўлиб ўтди //  "Қўриқлаш" бош бошқармасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудларда кўчат экиш тадбирлари жадаллик билан давом эттирилмоқда // Ташвиш тугмаси орқали келиб тушган хабарга кўра, Хоразм вилояти қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан банкоматни ўмармоқчи бўлган шахс, воқеа жойида қўлга олинди // Наманганда ҳарбий хизматчи ва ходимлар, уларнинг оила аъзолари ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида югуриш марафони бўлиб ўтди // «Темурбеклар мактаби»: мардлик ва ватанпарварлик маскани //  Санитария ва экология соҳасидаги қонунбузарликлар тўғрисида маълумот олиш учун Telegram-бот ишга туширилди / / 1354 йилда санитария ва экология соҳасидаги қонунбузарликлар тўғрисида ҳисобот / / Миллий гвардия Ички ишлар бошқармаси билан биргаликда санитария ва экология соҳасидаги қонунбузарликларни аниқлаш бўйича рейдлар ўтказмоқда / / Миллий гвардия органлари томонидан кўриб чиқиладиган экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ маъмурий иш юритиш масалалари бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди // Мини-футбол ва камондан отиш бўйича мусобақаларнинг саралаш босқичида ғолиб бўлган ёшлар Миллий гвардия кубоги мусобақасида қатнашишади // Ижтимойи ҳимоя: ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди //Миллий гвардия органлари томонидан кўриб чиқиладиган экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ маъмурий иш юритиш масалалари бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди // Мини-футбол ва камондан отиш бўйича мусобақаларнинг саралаш босқичида ғолиб бўлган ёшлар Миллий гвардия кубоги мусобақасида қатнашишади // Ижтимойи ҳимоя: ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди //Тошкентда Опен ФС 35 аралаш яккакурашлар бўйича катта турнир бўлиб ўтди, унда Миллий гвардия ходими Азамат Нуфтиллаев чемпионлик камарини қўлга киритди / / «қалқон» жамоат гуруҳи («қалқон») ўз фаолиятини бошлади / / миллий гвардия тизимидаги аёл ҳарбий хизматчилар ва ходимлар ўртасида "Тўмарис издош" кўрик-танлови ўтказилди.) / / "Тарих мутахассиси", "ҳарбий қўшиқнинг энг яхши ижрочиси"танловларининг республика босқичи якунланди, Ҳарбий хизматчилар ва Қуролли кучлар ходимлари ўртасида" энг яхши ёш ёзувчи «ва» энг яхши ёш шоир " / / "халқлар дўстлиги" саройида жамоат тартибини сақлаш ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қўшма ўқув-тактик машғулотлар ўтказилди / /Нукусда ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди / / “Хавфсиз маҳалла-хавфсиз мамлакат!” профилактик тадбирлари доирасидаги жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган ҳамкорликдаги чора-тадбирлар давом этмоқда / / Жамоат хавфсизлиги Университетида курсантлар қасамёд қабул қилди / / Миллий гвардия тизимида устоз ва мураббийларга эҳтиром кўрсатилди //Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда Миллий гвардия ва Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамкорлигида “Хавфсиз ҳудуд” профилактик тадбирлари ўтказилмоқда 

Ўз O'z Ру En

Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасини олдини олиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида

Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасини олдини олиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида Республикамиз бўйлаб Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари пиротехника воситаларининг фарзандларимизнинг соғлиги учун зарарли ва салбий оқибатлари тўғрисида профилактик ишлар ҳамда ноқонуний айланмасини олдини олишга қаратилган ҳамкорликдаги рейд тадбирлари ўтказилиши давом этмоқда.
Муомаладан чиқарилган ҳар бир ноқонуний ва хавфли "ўйинчоқ" – бу сақлаб қолинган кимнингдир саломатлигидир.
Пиротехника воситаларини сотиб олманг ва фарзандларингизни ҳам турли хил "бомбочкалар", соғлик учун қандай хавф туғдириши мумкинлиги тўғрисида тушунтиринг.
Бир куннинг ўзида пойтахтимиздаги Фарғона йўли кўчасида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига алоқадор бўлган икки нафар ўсмир қўлга олинди. Хусусан, Навоий вилоятида туғилган 18 ёшли фуқаро С. С. 1045 дона "Британик" номли пиротехника воситаларини сотмоқчи бўлган вақтида қўлга олиниб, ушбу пиротехника воситалари мусодара қилинди. Шу куни Самарқанд вилоятида яшовчи 18 ёшли фуқаро Х. Н. Ҳам 1100 дона "Британик" номли пиротехника воситаларини сотиш вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди ва холислар иштирокида ҳужжатлаштирилди.
Шунингдек, Ғиждувон туманидаги автовокзалда пиротехника воситалари савдоси билан шуғулланаётгани аниқланган фуқаро З. Ж. Ҳам Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан қўлга олинди. Холислар иштирокида ўтказилган текширув давомида фуқаронинг сумкасидан 4 қути "Трения" ва "Британик" номли пиротехника воситалари аниқланиб, мусодара қилинди. Фуқаронинг сўзларига кўра, у мазкур пиротехника воситаларини шу йилнинг ноябрь ойида туманидаги Шофиркон бозоридан сотиб олган. Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида жойлашган деҳқон бозоридаги дўконлардан бирида пиротехника воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланаётган 25 ёшли фуқаро И. У. аниқланди. Савдо нуқтасида холислар иштирокида ўтказилган текшириш пайтида 40 та қутида "Британик" номли пиротехника воситалари аниқланди ва мусодара қилинди.
Худди шу куни, Қарши шаҳридаги Марказий деҳқон бозорида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари қўлида пиротехника воситалари ўрами бўлган ўсмирни пайқаб қолишади. Бола ўзини 15 ёшли О. С. деб таништирган. Унинг ота-онаси чақирилган ва уларнинг гувоҳлигида ўсмирдан 3 та "7 Shot" салюти мусодара қилинган. Шунингдек, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ўсмир таҳсил олаётган таълим муассасасида бўлиб пиротехника воситаларининг оқибатлари ҳақида профилактик суҳбат ўтказдилар.
Самарқанд шаҳрида, "Янги Бозор" автовокзалида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан умумий қиймати 650 минг сўм бўлган 5 қути "Трения" номли "бомбочкалар" аниқланган ва мусодара қилинган.
Аввалроқ, Булунғур туманидаги автовокзал яқинида жойлашган ресторанда Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан, 20 ёшли фуқаро У. Э. ва 19 ёшли фуқаро А. У. лар қўлга олиниб улардан умумий қиймати 2 млн. 280 минг сўмлик "Британик" номли пиротехника воситалари аниқланган ва мусодара қилинган эди.
Ички ишлар органлари, Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардия ходимлари иштирокидаги пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйиш бўйича ҳамкорликда амалга оширилган чора-тадбирлар давомида 37 ёшли фуқаро М. З. пиротехника воситаларини сотиш билан шуғулланаётгани аниқланди. Фуқаро М. З. нинг уйида 37 қути "Британик", битта "7 Shot" салюти, 12 қути бошқа турдаги пиротехника воситалари аниқланган ва мусодара қилинган.
Миллий гвардиянинг Андижон вилояти бўйича бошқармасига келиб тушган хабарга кўра, масъуллар томонидан Булоқбоши туманида пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмаси билан шуғулланиб келаётган фуқаро ҳақидаги маълумотлар ўрганилди ва ушбу ҳолатга икки нафар вояга етмаган фуқаро алоқадор эканлигини аниқланди. Мактаб ўқувчилари бўлмиш Т. Г. ва А. Ш. ўз тенгдошларига пиротехника воситаларини сотгани маълум бўлиб, текшириш пайтида уларнинг ота-оналари ва холислар иштирокида жами 30 қути "Британик" ва 20 қути "С НОВЫМ ГОДОМ Х082" номли пиротехника воситалари аниқланди. Ўсмирлар ва уларнинг ота-оналари билан профилактик суҳбат ўтказилди.
Пиротехника воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланаётганлиги аниқланган Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида истиқомат қилувчи фуқаро Т. Ш "Британик" номли пиротехника воситасини 1 млн. 300 минг сўм эвазига пулламоқчи бўлган вақтида қўлга олиниб, унга тегишли пиротехника воситалари холислар иштирокида мусодара қилинди. Фуқаро Т. Ш. ушбу пиротехника воситаларини фуқаро Э. С. дан сотиб олганлиги аниқлангач, фуқаро Э. С. умумий қиймати 2 млн. 394 минг сўм бўлган 114 қути "Британик" номли пиротехника воситаларини автоювуш шохобчасида сотишга уриниш чоғида қўлга олинди.
Барча аниқланган ҳолатлар юзасидан далолатномалар тузилган. Ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддасига мувофиқ чоралар кўрилди. Бир нечта ҳолатлар юзасидан эса суриштирув ишлари давом этмоқда.


Ҳурматли фуқаролар!
Шуни эслатиб ўтамизки, пиротехника маҳсулотлари билан ноқонуний савдо қилиш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 185-1-моддаси бўйича ашёлар мусодара қилиниб, беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Пиротехника воситаларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш анча миқдорда ёхуд шундай ҳаракатлар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 250-1-моддасига асосан жиноий жавобгарликка тортилади.

Text to speech